ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 36392
12 March, 2025, 12:27
Бугунги кунда Тўрақўрғон туманида жами 22 гектар ер майдонини қамраб олган 6 та кичик саноат зонаси, шундан 7,80 гектар ер майдонида 2 та ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилган.
Ушбу КСЗларига жами 326 млрд. сўмлик 40 та лойиҳа жойлаштирилган ва уларни тўлиқ ишга тушириш ҳисобига 2593 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган.
Ҳозирги кунга қадар қиймати 78 млрд. сўмлик 12 та лойиҳа ишга туширилди ва 1121 та янги иш ўрни яратилди.
Туманнинг “Ёшлар” кичик саноат зонасида яна бир янги – лойиҳа қиймати 2 млн. АҚШ доллари бўлган "Smart Kettle Factory" корхонаси иш бошлади.
Корхонада йиллик 600 минг дона электр чойнаклари ишлаб чиқарилади ва 7 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинади. Энг муҳими, бу ерда 150 та янги иш ўрни яратилди.
Янги корхонанинг тақдимот маросимида вилоят сектор раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мазкур корхона фаолияти билан танишиб, бу каби лойиҳалар аҳамияти катта эканлигини таъкидлади.
Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
Copyright © 2025 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти