Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

30 April, 2024, 12:56

Иқтисодиёт

Тўрақўрғондан «Наманган» ЭИЗ учун 70 гектар ер майдони ажратилди

  • 28.Декабря.2023
  • 308

«Наманган» эркин иқтисодий зонаси кенгаймоқда. Бунинг учун Тўрақўрғон туманидаги Ибрат массиви адирликларидан 70 гектар ер майдони ажратилди.

Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ушбу ҳудудда бўлиб, бу ерда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар билан танишди.

Таъкидлаш лозим, ҳозирга қадар қиймати 912 млн. АҚШ доллари бўлган 22 та лойиҳа таклифлари шакллантирилган.

Вилоят раҳбари лойиҳа-ҳужжатлаштириш ишларини тезлатиш, ернинг ҳар бир қаричидан унумли фойдаланиш учун икки-уч қаватли бинолар қуриш, инфратузилмани шакллантириш, айниқса, ички йўллар масаласига пухта ёндашиш юзасидан масъулларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Маълумот учун: мазкур ҳудудда янги лойиҳалар ишга тушиши ҳисобига 11,1 мингта қўшимча иш ўринлари ташкил этилиб, йилига 6,3 трлн. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилади. Саноат маҳсулотлари экспорти 370 млн. АҚШ долларини ташкил этади.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь