ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34896
04 December, 2024, 03:57
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилоят бошқармасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Бюро масъул ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш борасида 2021 йилда амалга оширилган ишлар ҳақида ахборот берилди.
Таъкидланганидек, Бюронинг вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан 2021 йилда Бюро органлари иш юритувида 3,1 трлн. сўмлик (296 045 та) ижро ҳужжатлари мавжуд бўлиб, шундан 2,7 трлн. сўмлик (218 904 та) ёки ўтган йилга нисбатан 40 мингтага кўп ҳужжатлар ижроси тамомланди ва тугатилди.
Ушбу даврда жами 814,7 млрд. сўм, шу жумладан давлат фойдасига 390,6 трлн. сўм амалда ундирилиб, ўтган йилга нисбатан умумий ундирув 260,6 млрд.га, давлатга ундирув 135,7 млрд.га ошди.
Хўжалик юритувчи субъектлар фойдасига 372,9 млрд., банкларга 164,1 млрд. ва фуқароларга 51,1 млрд. сўм амалда ундирилди.
2020 йил 1 декабрдан жорий этилган тартибга кўра солиқдан ташқари давлатга ундирилган маблағлар ҳисобидан дафтарларга киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун йўналтирилиши белгиланди.
Натижада “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармаларига 28,2 миллиард сўм ўтказиб берилди.
ПФ-6118-сон Фармонга кўра, алимент пулларини ҳисоблаш ва тўлаш тартиб-таомиллари устидан қатъий назорат ўрнатиш мақсадида алимент мажбуриятларини ижро этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими жорий этилди.
Ушбу тизимга 25 минг нафар алимент олувчи ва тўловчи ҳақидаги маълумотлар киритилиб, амалга оширилган ижро ҳаракатларини “MIB.UZ” андроид мобил иловаси орқали “онлайн” режимда танишиб бориш имкони яратилди.
Алимент тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилишини назорат қилиш мақсадида АТ “Алоқа банк”да ҳар бир алимент олувчига банк ҳисобварағи очилиб, уларнинг номига бепул расмийлаштирилган 21 мингта пластик карточкалардан 19 мингтаси тарқатилди.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти