ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 36738
01 April, 2025, 07:40
Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Поп туманидаги «Ўрта Марғизор» маҳалласида бўлиб, ободонлаштириш, томорқалардан фойдаланиш, тадбиркорликни ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишди.
Вилоят раҳбари хусусан, «Номдор» кўчасида яшовчи Искандарбек Исоқов хонадонида бўлди.
Хонадонда 12 сотих иссиқхона ташкил этилган бўлиб, бодринг ва помидор етиштирилади. Мавсумда 12 тонна помидор, 15 тонна бодринг олаётган тадбиркор 5 та иш ўрни яратган ва йилига 700 миллион сўм атрофида даромад қилади.
Ушбу маҳалланинг «Қамишзор» кўчасида яшовчи Турсунназар Холиқов ўз хонадонида дуккаклик маҳсулотларни қадоқлаш цехини ташкил этган.
Цехда ер ёнғоқ мағзини қайта ишлаш, саралаш, ва қадоқлаш ишлари олиб борилиб, йилига 300 тонна маҳсулот қайта ишланади.
Оиланинг соф даромади 100 миллион сўмни ташкил этади.
Шунингдек, Мухторжон Мирзаҳмедов хонадонида омухта ем ишлаб чиқариш ташкил этилган. Бу билан 6 та доимий, 20 та мавсумий иш ўринлари яратилган. Йилига 150 миллион сўм даромад олади.
Вилоят ҳокими уччала хонадонга ҳам кириб, тажрибалар билан танишди. «Бир маҳалла-бир маҳсулот» тамойили асосида маҳалла драйверини ривожлантириш лозимлигини таъкидлади.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Copyright © 2025 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти