Қисқа сатрларда

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

Қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича тарғибот тадбири ўтказилди

Қадимий объектга салкам 7 млрд. сўм зарар етказилганлиги аниқланди

Тожикистонда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Баҳорги иссиқхоналарда помидор етиштириш

30 April, 2024, 12:52

Иқтисодиёт

Ҳусанбой Турсунов: «Ўтган йили салкам 580 млн. сўм алимент маблағи ундирилди»

  • 03.Февраля.2024
  • 205

Маълумки, суднинг ҳал қилув қарорига кўра ота ёки она вояга етмаган фарзанди учун моддий таъминотни ўз вақтида тўлаши мажбурийдир. Лекин айрим ҳолларда бу масъулият унутилиши оқибатида Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан судларга киритилган тақдимномага асосан маъмурий чоралар қўлланилмоқда.

Жумладан, бюронинг Тўрақўрғон туман бўлими ва жиноят ишлари бўйича суд ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги сайёр суд давомида 10 нафар қарздор отанинг иши кўриб чиқилиб, турли муддатларга маъмурий қамоқ чораси қўлланилди.

Фуқаро С. Р. турмуш ўртоғи Г. А. билан оилавий келишмовчилик сабаб ажрашиб кетади. Бир нафар фарзанд она қарамоғида қолади. Суднинг қарорига кўра, С. Р. дан ҳар ой топган даромадининг тўртдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. Мазкур ижро варақаси бюронинг Тўрақўрғон туман бўлими иш юритувида ва ижрочи томонидан ўз вақтида тўлаб қўйишлик юзасидан тушунтирилган. Бироқ, фарзанди нима еб, нима ичаётгани хаёлига ҳам келмаган ота алимент қарздорлигини икки ойдан ортиқ вақт тўламай келади. Охир-оқибат иш судга оширилиб, у 15 сутка маъмурий жавобгарликка тортилди.

Яна бир қарздор Т. Х. ҳам икки нафар фарзандига алимент тўламай келаётган оталардан биридир. У билан олиб борилган ҳуқуқий тушунтириш ва огоҳлантиришлар ҳам фойда бермади. Қарздорлик 11,2 млн. сўмдан ошиб кетди. Бўлим давлат ижрочиси томонидан киритилган тақдимнома сайёр суд давомида атрофлича кўрилди. Тарафлар ва давлат ижрочисининг фикрлари тингланиб, қарздор отага 15 сутка қамоқ жазоси тайинланди.

– Бугунги кунда бюронинг Тўрақўрғон туман бўлими иш юритувида 2 004 та алимент билан боғлиқ ҳужжатлар мавжуд, – дейди бўлим бошлиғи Ҳусанбой Турсунов. – Ўтган йилда олиб борилган тушунтириш ва ижро ҳаракатлари давомида салкам 580 млн. сўм маблағ ундирилиб, пластик карталар орқали ўз эгаларига етказилди. Ўз ўрнида огоҳлантирилишга қарамай қарздорликни тўламаган 108 нафар шахсга маъмурий чоралар қўлланилди. Шундан сўнг ҳам ўзига тўғри хулоса қилмаган 9 нафар қарздорга нисбатан эса жиноят иши қўзғатилди.

Асосийси, бўлим томонидан вояга етмаганлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасидаги тадбирлар давом этмоқда.

Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармаси.  

Энг кўп ўқилганлар

Календарь