Қисқа сатрларда

«Гуллар фестивали»га тайёргарлик бошланди

Наманганда мактаб ўқувчиси ойига 30 миллион сўм даромад олмоқда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

23 November, 2024, 06:37

Иқтисодиёт

ЎТГАН 4 ОЙДА 741,1 МИЛЛИАРД СЎМЛИК ИЖРО ҲУЖЖАТИ ТАМОМЛАНГАН – МИБ НАМАНГАН ВИЛОЯТ БОШҚАРМАСИ

  • 01.Июня.2021
  • 837

«Мажбурий ижро бюроси» атамаси ҳаётимизга кириб келганига кўп бўлмаган бўлса-да, ўтган 4 йил мобайнида кенг жамоатчиликнинг эътиборида бўлди. 
Президентимизнинг 2017 йил 29 майдаги «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига мувофиқ Бош прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилди. Муқаддам коммунал соҳадаги муаммоларга ечим топиб, асосан тўловлар билан шуғулланиб келган бу идора, эндиликда суд ва бошқа органлар ҳужжатларини ижросини таъминлаш йўлида фаолият олиб бормоқда.
Бугунги кунда Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси, шаҳар ва туманлар бўлимлари томонидан суд ҳамда бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиб, амалда одил судловни таъминлашга хизмат қилмоқда. Соҳани янада такомиллаштириш, ишларни жадаллаштириш билан бирга, камчиликларни бартараф этиш мақсадида 2020 йил 24 ноябрь куни Президентимиз томонидан муҳим фармон имзоланди. «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан муҳим йўналиш ва вазифалар белгилаб берилди. Айнан ушбу вазифалардан келиб чиққан ҳолда тегишли чора-тадбирлар кўриб келинмоқда. 
Жумладан, фаолият кўрсатиб келаётган 190 нафар давлат ижрочиси ишини тўғри ташкил қилингани ҳамда илғор ахборот технологияларидан фойдаланилгани ҳисобига ҳар бир иш юритувига олинган ҳужжатлар ижросини тўлиқ ва ҳаққоний таъминлаш имконини бермоқда. 
2021 йилнинг ўтган 4 ойида шаҳар ва туманлар бўлимлари иш юритувидаги жами 1 триллион 93,1 миллиард сўмлик 137.018 та ижро ҳужжатидан 741,1 миллиард сўмлик 59.494 та ижро ҳужжати тамомланди. Бу ўртача ҳар бир давлат ижрочисига 3,9 миллиард сўмлик 313 тадан ижро ҳужжати тўғри келди. 
Маълумки, алимент билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш бюро органларининг асосий вазифаларидан бирдир. Айнан шундан келиб чиққан ҳолда, алоҳида  тадбир ишлаб чиқилган. Жорий йилнинг 1 апрелига қадар алимент ундириш билан боғлиқ жами 25 481 та ижро ҳужжати бўйича маҳалла вакиллари билан ҳамкорлик ўрнатилиб, алимент тўловларини ундириш ва оилаларни яраштириш чоралари доимий равишда кўриб борилмоқда. Жумладан, 2021 йил 1 апрелига қадар 449 та оила яраштирилди. 537 нафар иш билан банд бўлмаган алимент тўловчиларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилди. Жорий йилнинг январь-март ойларида жами 7 миллиард 250 млн. сўм алимент ундирилиб ундирувчиларга почта ва тилхат орқали етказилди. Бундан ташқари ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари ички ишлар, судлар билан ҳамкорликда алимент тўловларини тўлашдан қасддан бўйин товлаган фуқароларга нисбатан тегишли чоралар кўриш мақсадида сайёр судлар ташкил этилиши йўлга қўйилди. Айнан жорий йилнинг 1 апрелига қадар 285 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсга нисбатан суд қарорлари билан маъмурий қамоқ тарзидаги жазо чораси қўлланилган. Бу чорадан кейин ҳам 2 ойдан ортиқ муддат мобайнида алимент тўламагани учун 2 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. 
Маълумки, амалдаги қонунчилик талабларига кўра алиментларни олдиндан тўлаш бола вояга етгунига қадар ҳар қандай давр учун беш йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилади. Ёки давлат ижрочиси иш юритувида бўлган ижро ҳужжати бўйича қарздор томонидан ундирувчига алиментларни олдиндан тўлаш ҳисобига кўчмас ёки кўчар мулк ёхуд бошқа қимматли ашё тақдим этилиши мумкинлиги ҳам белгиланган. Айнан шунга асосан, жорий йилнинг 1 апрелига қадар 172 та алимент билан боглиқ ижро хужжатлари «Алиментларни олдиндан тўлаш, шунингдек, алимент тўлаш мажбуриятини таъминлаш бўйича гаров шартномасини тузиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 808-сонли қарорига асосан иш юритувдан тугатилди. Бундан ташқари, давлат фойдасига шунингдек солиқ, банклар фойдасига ундирувлар билан боғлиқ ҳужжатлар ижросини таъминлаш ҳам доимо эътиборда. Хусусан, давлат фойдасига ундирувлар йўналишида ҳам тегишли чора-тадбирлар бажарилмоқда.
Жорий йилнинг 1 майига қадар 385,8 миллиард сўмлик  ҳужжатлар ижроси тамомланди. Бу турдаги ижро хужжатлари бўйича 336 миллиард сўмлик ёки 87,1 фоизи солиқ ундирувлари ташкил этганлиги сабабли ҳамкорликда тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.
Шу ўринда алоҳида айтиш мумкинки, юқоридаги Фармонда 2020 йилнинг 1 декабридан бошлаб 6 турдаги ижро ҳужжати бўйича давлат фойдасига ундириладиган маблағлар «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун пропорционал тартибда йўналтирилиши белгиланган эди. Биргина, жорий йилнинг январь-апрель ойларида давлат фойдасига ундирилган 15 миллиард 296,6 миллион сўм маблағлардан 7 миллиард 648,3 миллион сўми пропорционал тартибда тенг равишда дафтарларга киритилган фуқароларни қўллашга йўналтирилди.

Ҳусанбой ТУРСУНОВ, 
МИБ  вилоят бошқармаси бошлиғининг ўринбосари.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь