Қисқа сатрларда

Ҳумоюн Ҳиндистонда чемпион бўлди!

Бир гуруҳ фидойилар «Диний бағрикенглик» кўкрак нишони билан тақдирланди

Фаол тадбиркорнинг салмоқли ютуқлари

«Навбаҳор» – ўн бир карра бронза медали соҳиби!

Наманган жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди

04 December, 2024, 03:34

Иқтисодиёт

«Ўзсаноатқурилишбанк»да трансформация: тизимдаги янгиликлар наманганлик мижозларни хушнуд этмоқда

  • 23.Февраля.2022
  • 844

«Ўзсаноатқурилишбанк» тизимидаги трансформация ишлари муассаса филиалларида фаол амалга оширилмоқда. Банкнинг Наманган минтақавий филиалида мижозга йўналтирилганлик тамойили асосида йўлга қўйилган хизматлар аҳолига ҳар томонлама манзур бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг 2020-2025 йилларга мўлжалланган банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси банк хизматларининг комплекс бошқарувини тубдан ўзгартирди. Президентимизнинг 2020 йил 12 майдаги Фармонидан келиб чиқиб,  тасдиқланган мазкур стратегия банкларнинг самарали инфратузилмасини яратиш, фаолиятини автоматлаштириш ва универсал хизмат кўрсатиш тизимига ўтишда янги босқични бошлаб берди.

«Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан Халқаро молия корпорацияси ҳамда Европа Тикланиш ва тараққиёт банки экспертлари кўмагида олиб борилаётган кенг кўламли трансформация ишлари натижасида филиалларда иш унумдорлиги бир неча бараварга ортди.
Хусусан, Банкнинг Наманган минтақавий филиалида кредит ажратиш тезкорлиги юридик шахслар учун 2,6; жисмоний шахслар учун эса 1,6 баробарга ошди. Банк маҳсулотлари сони 1,5 баробарга кўпайиб, чакана мижозлар сони 1,7 баробарга ўсди.
Тармоқ сотувини бошқариш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, банк маҳсулотларини сотиш билан боғлиқ бўлган вазифалар марказлаштирилди. Филиалларда хизмат кўрсатиш сифатини оширишда бизнес натижаларига асосланган каскадли рағбатлантириш тизими жорий этилди. Илгариги «бир ходим – битта маҳсулот» тамойили асосидаги механизм шаклан ўзгартирилиб, кассалар фаолияти универсаллаштирилди. 


Нақд пулли операцияларни навбатларсиз қабул қилиш мақсадида чакана бизнес мижозлари учун пул ўтказмалари, омонатларни расмийлаштириш, барча турдаги карталар ва СВИФТ операциялари учун «яшил йўлак» ташкил этилди. Тўрт нафар универсал менежер ва олти нафар универсал кассир жисмоний шахсларнинг талаблари бўйича тез ва сифатли банк хизматларини тақдим этмоқда. Шу каби кўрилган чора-тадбирлар натижасида филиалда хизмат кўрсатиш тезкорлиги 1,5 бараварга оширилди. 
Таъкидлаш жоиз, 2021 йилда филиал томонидан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кредит хизматларини кўрсатиш нафақат сифат, балки ҳажм жиҳатидан ҳам сезиларли даражада ошди. Жисмоний шахслар учун 27 252,0 млн. сўмлик, юридик шахслар учун эса 236 073,0 млн. сўмлик кредит маблағлари ажратилди. Бунинг натижасида, жойларда мингга яқин янги иш ўринлари яратилди. Хусусан, Янгиқўрғон туманида 250 нафар хотин-қизни доимий иш билан таъминлаган «AMINJON HALIMA TEKSTIL» МЧЖ банкнинг 64 000,0 млн. сўмлик хорижий кредит линияси ҳисобига четдан илғор технологик ускуналар келтириб, қисқа фурсатда ўз фаолиятини йўлга қўйди. Сочиқ маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётган мазкур корхона бугунги кунда ҳам маҳаллий, ҳам хорижий бозор билан ишлаш имкониятига эгадир.

Хизматлар соҳаси йўналишида эса Наманган шаҳрида фаолият бошлаган «ALFAMED VODIY S-K» МЧЖни келтириш мумкин. Банк томонидан ажратилган 1 600,0 млн. сўмлик кредит маблағлари ҳисобига корхона замонавий тиббиёт асбоб-ускуналарини харид қилди ва ҳозирда йигирма нафар малакали тиббиёт ходимлари ёрдамида аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда.
Жорий йилда банк филиали томонидан юридик ва жисмоний шахсларга 400 000,0 млн. сўм ҳажмда кредит маблағи ажратилиши режалаштирилган. Бу эса, вилоятда яна кўплаб ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектлари ишга туширилиши ҳамда 2500 га яқин янги ишчи ўрни барпо этилиши демакдир. 

Шунингдек, банк филиали томонидан Президент раислигида 2021 йил 30 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳудудларда қурилиш материаллари ва маҳаллий саноатни янада ривожлантириш чора-тадбирларига оид берилган топшириқлар ҳамда давлатимиз раҳбарининг ўтган йил 9 июндаги «Ҳудудларнинг саноат салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда қурилиш материалларини ишлаб чиқаришни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Ҳозирда мазкур йўналишда Давлат дастурига кўра, 58 800,0 млн. сўм эквивалентига тенг лойиҳани хорижий кредит линия ҳисобига молиялаштириш ишлари ўрганилмоқда. «Toshbuloq invest group» корхонасига тегишли мазкур лойиҳа асосида эса цемент маҳсулотини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва шу орқали 150 дан ортиқ янги иш ўрни яратиш кўзда тутилган.

– Жорий йилдан юридик шахсларга хизмат кўрсатиш тизими ҳам тубдан ислоҳ қилинади, – дейди филиал бошлиғи Ш. Мўминов. – Хусусан, юридик шахсларга валюта билан ишлаш, ҳисоб рақами очиш, кредит, операцион хизматлар, савдо терминаллари, корпоратив банк карталари, шунингдек, иш ҳақи лойиҳалари бўйича пластик карталар очиш ва тўловлар бўйича хизмат кўрсатувчи тоифаланган ходимлар жамоаси бизнес менежерлар жамоасига алмаштирилади. Яъни, янги тизимга асосан, бир юридик шахс юқоридаги банк амалиётларининг барчаси бўйича бир универсал сервис менежери ёки бизнес менежерларига мурожаат қилади. Натижада, банкка ташриф буюраётган бизнес ҳамкорларимиз учун банк операцияларини ортиқча оворагарчиликларсиз бажаришда қулайлик, замонавий муҳит яратилади.
Бир сўз билан айтганда, «Ўзсаноатқурилишбанк» филиалларида мижозлар билан муносабатларнинг шакл-шамойили ўзгармоқда. Мижозлар эътиборини тортиш, жалб қилиш ва сақлаб қолишда энг мукаммал стратегия қўлланилиб, молия бозоридаги рақобат позицияси янада мустаҳкамланмоқда.

Азиз юртдошлар!

«Ўзсаноатқурилишбанк» Наманган минтақавий филиали хизматидан фойдаланинг! 
Сиз билан ҳамкорлик қилаётганимиздан мамнунмиз!

Бизнинг манзил: Наманган шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 19-уй.

Мурожаат учун телефонлар: 1180, (69) 234-32-90.

info@sqb.uz, www.sqb.uz

Хизматлар лицензияланган.

® Реклама ўрнида

Энг кўп ўқилганлар

Календарь