Қисқа сатрларда

«Гуллар фестивали»га тайёргарлик бошланди

Наманганда мактаб ўқувчиси ойига 30 миллион сўм даромад олмоқда

Ҳалоллик – энг тўғри йўл

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

24 November, 2024, 09:05

Иқтисодиёт

ЯНГИ КОРХОНА ИШ БОШЛАДИ

  • 19.Сентября.2020
  • 1123

Уйчи туманидаги «Мега текстил» қўшма корхонасини фойдаланишга топшириш маросимида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этди. 

Ушбу лойиҳага 20 миллион  долларга яқин тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиниб,  400 та янги иш ўрни яратилди. Цехларда  7 минг тонна пахта толаси қайта ишланиб, 6 минг тонна калава ип олинади.

Келгусида  пайпоқ ва қўлқоплар ишлаб чиқариш лойиҳалари ишга туширилиши натижасида қўшимча 200 тагача янги иш ўринлари яратилади. Йилига 2 миллион жуфт пайпоқ ҳамда 3,8 миллион жуфт латекс ва нитрал ишчи қўлқоплар ишлаб чиқарилади.
2020 йил охиригача  жами иш ўринлари сони 600 тага етказилади.  Россия Федерацияси, Туркия ва Беларусга  экспорт қилинадиган йиллик маҳсулот  ҳажми 11 миллион  долларни ташкил этади.


Корхонада 2021-2022 йилларда қиймати 45 млн. долларга тенг бўлган «Сатин ва поплин матолари тўқиш, чойшаб ишлаб чиқариш» лойиҳасини амалга ошириш ҳам режалаштирилган бўлиб, бунинг натижасида 1200 та янги иш ўрни яратилади.
– Қишлоқ ҳудудларида бундай йирик корхоналарнинг ишга туширилишини фақат олқишлаш мумкин. Бу аввало маҳаллий бюджет учун йирик солиқ тушумлари, қолаверса, шу атрофда яшовчи юзлаб аҳоли вакилларининг меҳнат билан бандлиги демакдир. Корхона маҳсулотларининг экспортга йўналтирилганлиги эса унинг аҳамиятини янада оширади, – деди вилоят ҳокими. 
Маросимда туркиялик инвестор Вали Гунеш ҳам телекўприк орқали иштирок этди ва сўзга чиқди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь