Қисқа сатрларда

Қудратимиз – бирлик ва ҳамжиҳатликда

Маъмурий судларда дастлабки эшитув

Манфаатлар ҳимоя қилиш механизмлари такомиллаштирилади

Рақамли далиллар тушунчаси

Ҳуқуқларни ҳимоя қилишда замонавий механизмлар жорий этилади

01 April, 2025, 07:26

Иқтисодиёт

Янги Наманган туманида тўқилаётган миллий матоларга талаб катта

  • 22.Февраля.2025
  • 313

Янги Наманган туманидаги «Ziyodiy invest» МЧЖ 2009 йилдан буён «ATORA» бренди остида миллий матолар ишлаб чиқаради. Ҳозирда 30 нафар ишчи билан 100 хил турдаги мато тўқилмоқда.

Корхона йилига 20 минг метр сифатли мато ишлаб чиқариб, ички бозорга етказади. Бежирим ва ўзига хос дизайнга эга бу маҳсулотга пойтахтда талаб катта.

Ўтган йили 260 миллион сўм даромад кўрган ишлаб чиқарувчининг миллий матоларимизга бўлган қизиқишни оширишдаги хизмати алоҳида эътирофга лойиқ.

Замонавий мода оламида ўз ўрнига эга бўлишга интилаётган корхона келажакда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириб, халқаро бозорга чиқишни режалаштирган.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь