Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

11 December, 2024, 04:35

Иқтисодиёт

Юридик шахсларнинг мол-мулки: уларга солинадиган солиқ ошади(ми)?

  • 16.Февраля.2022
  • 917

Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда юридик шахсларнинг мол-мулк солиғини ҳисоблаб чиқаришда бино ва иншоотлар бўйича солиқ базаси (линияли объектлар ва тугалланмаган қурилиш объектлари бундан мустасно) 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган минимал қийматдан паст бўлиши мумкин эмаслиги бўйича киритилган ўзгаришлар юзасидан турли фикр ва хулосалар билдирилмоқда. Хўш, солиқ соҳасидаги бу ўзгаришлардан кўзланган мақсад нима? 
Айтиш жоизки, бунда кўчмас мулк эгаларининг асосий қисми объектларини йиллар давомида қайта баҳолатмасдан, ҳақиқий баҳодан жуда паст кўрсатилганлиги муносабати билан барча соҳалардаги ислоҳотлар қаторида асосий капитал бўлган кўчмас мулк объектларининг бозор баҳосига яқин бўлган кадастр қийматига босқичма-босқич ўтиш белгиланган. 
Шу билан бирга, киритилган ўзгартиришлар қаторида мулк эгаларига объектнинг 1 кв. метри қиймати белгиланган минимал қийматдан паст бўлса, уни мустақил баҳолашни амалга ошириш учун баҳоловчиларни жалб этиш ҳуқуқи берилмоқда. 
Эътиборли томони шундаки, мустақил баҳолаш натижалари солиқ базаси сифатида эътироф этилади, яъни унда мол-мулк солиғи киритилган 1 кв. метр учун мутлақ миқдорда белгиланган минимал қийматда ҳисобланмайди.
Ўз фикрини билдираётган айрим экспертлар томонидан масаланинг бу томонига эътибор қаратилмасдан, қатъий равишда мавжуд кв. метрни минимал қийматга кўпайтирган ҳолда солиқ суммалари чиқарилмоқда.
Шунингдек, кўчмас мулкни қайта баҳолатиш учун 2022 йил 1 октабргача вақт белгиланган.    
Унга қадар, 1 февралгача мол-мулкига солинадиган солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани кўчмас мулк объектларига 1 кв. метр минимал қиймат миқдорини ҳисобга олмаган ҳолда тақдим этиши қайд этилди. 
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Рес-публикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари вилоятлар Кенгашлари белгиланган минимал қийматга, туманларнинг иқтисодий ривожланишига қараб 0,5 гача бўлган камайтирувчи коэффициент киритиши мумкин. 
Шу ўринда савол туғилиши табиий: хўш, кимларда солиқ ошади? Албатта, йиллар давомида мол-мулкини қайта баҳоламай келганлиги натижасида кўчмас мулкининг қолдиқ қиймати «нол» ёки «паст» кўрсатиб келинган субъектларда минимал қиймат асосида солиқ ҳисобланган ва ушбу объектлар учун солиқ юки ортиши кузатилмоқда.
Масалан, «А» корхонага тегишли 40 м² нотурар объектининг қолдиқ қиймати 2 млн. сўм деб кўрсатилиб, бир йилда 41 минг сўм солиқ тўланган бўлса, худди шу ҳудудда жойлашган «Б» корхона 31 м² нотурар объект қолдиқ қийматини бозор баҳосига яқин қийматда 168 млн. сўм баҳолаб йилига 3,4 млн. сўм солиқ тўлаган. 
Киритилган ўзгаришлар натижасида, мулкининг қолдиқ қийматини камайтириб кўрсатганлиги учун «А» корхонада юқори фарқ келиб чиқади, «Б» корхона эса ставка пасайгани ҳамда қолдиқ қиймати ҳисоб-китобини тўғри юритганлиги сабабли ўтган йилга нисбатан (0,8 млн. сўм) кам солиқ тўлайди. 
Яна бир муҳим жиҳати, мол-мулк солиғи суммаси Солиқ кодексининг 305-моддасига асосан, юридик шахсларнинг чегириб ташланадиган харажатлари таркибига киритилади. Натижада, фойда солиғи солиқ солиш базасини ҳамда ҳисобланадиган фойда солиғи суммасини камайтиради.  

Давронбой ЖАМОЛОВ,
Тўрақўрғон тумани ДСИ бошлиғининг биринчи ўринбосари.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь