ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 37183
26 April, 2025, 06:55
Навбатдаги 30 та замонавий автобусни вилоят маркази кўчалари бўйлаб ҳаракатланиши олдидан автосаройда жамоатчилик вакиллари, тадбиркорлар иштирокида тантанали тақдимот маросими ўтказилди.
Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов табрик сўзида Президентимизнинг 2023 йил 16 февралдаги «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида аҳолига автобусларда сифатли йўловчи ташиш транспорти хизматини ташкил этиш учун автобуслар харид қилишни жадаллаштириш, иқтисодий ечимлар юзасидан чет эл инвестициясини жалб қилиш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бераётганлигини таъкидлади.
Рамзий лента қирқилиб, йиғилганларга янги автобусларнинг техник ҳолати, ундаги қулайлик ва имкониятлар яқиндан таништирилди.
«Turon-95 MBI» МЧЖ томонидан олиб келинган, Хитойнинг «Zhong Tong Bus» компаниясида ишлаб чиқарил-ган ушбу жамоат транспортларида йўловчилар учун барча шароитлар мавжуд.
Хусусан, 27 ўриндиқли автобус ёзда совитиш, қишда иситиш тизимига эга. «GPS» тизими ва ҳар томонлама видеокузатув камералари билан жиҳозланган. Ногиронлиги бор кишилар учун махсус йўлак (пандус) ҳамда алоҳида жой ажратилган.
– Давлат капитали иштирокидаги компаниямиз Хитойдаги энг йирик ишлаб чиқариш корпорацияларидан ҳисобланиб, маҳсулотларини жаҳоннинг 100дан ортиқ мамлакатларига экспорт қилади, – дейди «Zhong Tong Bus» компанияси бош муҳандиси Жу Шин Фонг. – Ҳозирга қадар автобусларимиз буюртма асосида Самарқанд, Урганч, Хива, Жиззах, Гулистон, Бухоро шаҳарларига етказиб берганмиз.
– Замонавий талабларга жавоб берувчи жамоат транспортлари шаҳримиз учун ниҳоятда зарур эди. Боиси, аҳолиси зич ва кўп бўлган вилоят марказида автобусларга ҳар қачонгиданда эҳтиёжимиз катта, – дейди «Нуроний» жамғармаси фаоли Акмалхон Икромов. – Улар фуқароларга ҳар томонлама қулай шароитлар яратиб, узоғини яқин, оғирини енгил қилади.
Оқилхон ДАДАБОЕВ.
Copyright © 2025 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти