Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

21 December, 2024, 10:39

Маданият

ITB Berlin 2024: Дунёнинг нуфузли туризм кўргазмасида Наманган делегацияси ҳам фаол иштирок этмоқда

  • 05.Марта.2024
  • 373

180 дан ортиқ мамлакатнинг туризм соҳаси вакиллари 6000 дан ортиқ стендлари билан иштирок этадиган ушбу йирик тадбир 7 март кунига қадар давом этади.

Унда Наманган вилояти делегацияси ҳам фаол иштирок этмоқда. TourismLab маркази билан ҳамкорликда GIZ кўмагида ташкил этилган ушбу сафар Ахсикент ва Чуст брендингида муҳим аҳамиятга эга.

4 март куни бўлиб ўтган тадбирнинг расмий очилиш маросими ITB Berlin 2024 нинг бу йилги мезбони ҳисобланган Уммон султонлигининг бенефисига айланди.  Мамлакат ўз туризм салоҳиятини, маданияти ва санъатини бу тадбир орқали баралла тарғиб этди.

– Ушбу тадбир катта тажриба мактабидир. Катта залнинг ярмини эгаллаган экранлардаги тасвирлар, унга ҳамоҳанг куйлар барча иштирокчиларни ҳаяжонда ушлаб турди. Биз ҳам Ахсикентда – Шарқ тароналари халқаро мусиқа фестивали очилишида ҳам шундай услубдан фойдаланишимиз лозимки, бу нафақат йирик мусиқий анжуман, балки Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятлари туризм салоҳиятини дунёга намоён қилишда муҳим омил вазифасини бажариши лозим, – дейди TourismLab маркази раҳбари Темур Мирзаев.

– Олдимизда катта марра турибди. Visit Valley дастурини дунё даражасига олиб чиқиш бу орқали бутун водий туризми яхлит маҳсулот сифатида тақдим этишни мақсад қилганмиз. Албатта, бунда Ахсикент ва Чуст асосий компонент бўлиб хизмат қилади. Айни шу йўлда TourismLab маркази, Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти – GIZ, Туризм қўмитаси билан бошлаган ишларимизнинг дастлабки амалий натижаларини кўриш қувонарли, – дейди Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботир Нуриддинов.

Маросимдан сўнг Бутунжаҳон туризм ташкилоти раҳбари Зураб Пололикашвили, Уммон султонлиги Туризм ва маданий мерос вазири Салом ибн Муҳаммад Ал Маруқилар билан мулоқотда бўлинди.

Медиа Департамент

Энг кўп ўқилганлар

Календарь