ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35097
21 December, 2024, 10:38
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳузурида Ахсикент ёдгорлик мажмуасида амалга оширилаётган қурилиш ишлари ва бунёдкорликнинг янги босқич лойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.
Айни пайтда «Evre-Geka» лойиҳачи ташкилоти томонидан ишлаб чиқилган бош режа асосида қурилиш ишлари жадал давом этмоқда.
Вилоят раҳбари мажмуа бош меъмори, туркиялик Гурай Каймак билан мулоқотда ҳар бир объект бўйича амалга ошириладиган ишларни батафсил муҳокама қилди.
— Ахсикент тез орада дунё миқёсидаги катта тадбирларни қабул қиладиган манзилга айланади. Мажмуанинг тарихий қисмида музейлар қурилиши ва унга ёндош ҳудудда барпо этилажак сайёҳлик инфратузилма объектлари шунга мос бўлиши керак. Катта лойиҳага ҳам янги йилдан киришамиз. Унга қадар Ахсикентдан топилган ашёларни ташриф буюрувчи-сайёҳларга намойиш этишимиз зарур. Бу бўйича тайёрланган лойиҳа ижросига ҳам киришиш лозим, — дея таъкидлади вилоят раҳбари.
Тақдимотда лойиҳа бўйича қурилиш ишларини тезлаштириш ва уни сифатли бажариш юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқ берилди.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти