Қисқа сатрларда

Ғўзанинг вилт касаллиги

Анор шираси – хавфли заракунанда

Ахсикентда I-II асрларга оид кўзача бутун ҳолатда топилди

Наманган вилоятидаги натижалар ва янги лойиҳалар ҳақида ахборот берилди

Президент мактаби: синовлар бошланди

12 July, 2025, 10:33

Маданият

Ахсикент мозийга саёҳат салтанатига айланади

  • 04.Июля.2023
  • 1777

Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов  Ахсикент археологик ёдгорлик мажмуасидаги қурилиш ишларини бошлаш олдидан ўтказилган тадбирда иштирок этди.

– Ахсикент бу бизнинг катта бойлигимиз. Қадим тарих ер остида кўмилиб ётибди, – деди вилоят раҳбари. – Бу тарихни юзага чиқариб, уни илмий асосда жаҳонга тақдим этиш бизнинг муқаддас бурчларимиздан биридир. Қолаверса, саъй-ҳаракат вилоят туризм салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилади.  Бугундан бу ерда амалга ошириладиган жуда катта лойиҳанинг биринчи босқичига – археологлар ўрганиб, очиб қўйган тўртта объектда очиқ осмон остидаги музейларни қуришга киришамиз. 

Вилоят раҳбарининг таъкидлашича, кейинги босқич сайёҳлар учун инфратузилма объектларини барпо этиш, Сирдарё бўйича катта истироҳатгоҳ, ҳунармандлар маркази ва карвонсарой ва бошқа иншоотларни барпо этишни ўз ичига олади. Қадимги Ахсикент ва Ахси қишлоғини дарё ёқалаб боғлаш ва яхлит йирик сайёҳлик мажмуаси барпо этилади. 

Вилоят ҳокими ёдгорлик ҳудудини кўриб чиқиб, археолог олимлар билан суҳбатлашди. Амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича ўз тавсияларини берди.

Улкан бунёдкорлик ишлари олдидан жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловат қилинди. Нуронийлар дуолари билан янги бошланаётган ишларга фотиҳа берилди.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь