Қисқа сатрларда

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

01 May, 2024, 12:42

Маданият

Ахсикент: тадқиқотлар давом этмоқда

  • 31.Октября.2023
  • 287

Президентимиз Наманганга ташриф буюрганида Тўрақўрғон туманидаги Ахсикент археологик ёдгорлигида ҳам бўлган ва уни ўрганиш, жозибадорлигини ошириш ва сайёҳлар оқимини кўпайтириш орқали Фарғона водийсида ички туризмни ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш топшириғини берганди.

Айни кунларда Ахсикентда профессор Абдулҳамид Анорбоев бошчилигидаги қадимшунослар очиқ осмон музейи объекти пойдеворини қазиш ишларини давом эттиришмоқда. 2023 йилнинг август-сентябрь ойларида кенглиги 2,1, чуқурлиги 1,5, узунлиги эса 40 метр бўлган пойдевор учун ҳандақ қазилди. Унинг жануб-шимол йўналиши 23,5 метрдан бошланган.  Бу периметрда IX-XIII асрга оид мудофаа девори мавжуд бўлиб, унинг бошқа бир қисми қазишмаларда аниқланган. 

Мазкур қазишмадаги Антик ва Ўрта аср мудофаа деворлари ҳам табиий тепалик устига барпо этилган бўлиб, бир мунча пайт ўз аҳамиятини йўқотган. Фақатгина XIII асрнинг биринчи чорагида унинг устига унча мустаҳкам бўлмаган мудофаа девори барпо этилган. 

Октябрь ойида ўтказилган қазишмалар давомида аниқланган иккинчи шаҳристондан (Ахси IБ) ғарбий работга (Ахси II) ўтган ерости сув йўли ва мудофаа деворларини ҳам очиқ осмон ости музейига айлантириш чоғида унга ишлатилган хом ғиштларнинг ҳақиқий ўлчамлари ва қандай ғишт териш услубидан фойдаланилгани аниқланди. 

– Мазкур тадқиқотларимизда деворнинг 1,2 метр баландликдаги қисми очиб ўрганилди. Аниқланишича, унинг остидаги олдинги даврга оид мустаҳкам пахсали девор ўртасидаги масофа 0,8 метрни ташкил этган. Шу оралиқ унча зичланмаган қатламдан – асосан чиқинди, пишган ва хом ғишт бўлаклари ва тупроқдан иборат экан. Шунингдек, қатламдан асосан XII асрнинг охири - XIII аср бошларига оид сополлар аниқланди, – дейди археолог олим Шукрулло Насриддинов. – Қазишмалар давомида кўплаб хум, кўза, сопол буюм, қувур ва турли даврларга оид тангалар ҳам топилди.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь