Қисқа сатрларда

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

Помидордаги вирус касаллигини биласизми?

01 May, 2024, 09:40

Маданият

Ахсикентда биринчи очиқ осмон остидаги музей қазиб битирилди

  • 05.Ноября.2023
  • 304

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидаги Сирдарё қирғоғида жойлашган тепалик кўпчиликка таниш.

Тарихий маълумотларга қараганда, Ахсикент шаҳри милоддан аввалги III — II асрларда вужудга келган. IX-X асрларда Фарғона водийсининг пойтахти бўлган. 1219 йил мўғуллар томонидан бутунлай вайрон қилинган.  Ахсикент ўзбек давлатчилиги тарихида муҳим ўрин тутадиган маконлардан бири бўлиб, унинг катта қисми экинзор сифатида ўзлаштириб юборилган.  Уй-жой қурилган, қабристон қилинган, тупроғи қурилиш ашёси сифатида (сариқ тупроқ) ташиб кетилган.  

Наманган вилоят тарихи ва маданият давлат музейи ходимининг сўзларига кўра, IX-XII асрнинг бошларида Фарғона – Ахсикент шаҳрининг устасифаранг ҳунармандлари қаттиқ ва юмшоқ пўлатлар ишлаб чиқариш сирларини билишган. Улар тайёрлаган қиличлар Шарқда Хитой ва Жануби-ғарбда халифалик маркази Дамашқ бозорларида сотилган. Ўрта асрларда бутун Европага “Дамашқ қиличлари” номи билан машҳур бўлган қуролларнинг маълум бир қисми Ахсикентда тайёрланган.  

Давлатимиз раҳбарининг Наманганга ташрифи чоғида Тўрақўрғон туманидаги Ахсикент археологик ёдгорлигида ҳам бўлиб, уни ўрганиш, жозибадорлигини ошириш ва сайёҳлар оқимини кўпайтириш орқали Фарғона водийсида ички туризмни ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш топшириғини берган эди.  

Бугунги кунда Ахсикентда биринчи очиқ осмон остидаги музей қазиб битирилди.  

Профессор Абдулҳамид Анорбоев бошчилигидаги қадимшунослар Ахсикентда илмий тадқиқотлари натижасида I очиқ осмон музейи объекти пойдеворларини қазиб битирди. Жорий йил август-сентябрь ойларида очиқ осмон остидаги музей учун кенглиги 2,1 метр, чуқурлиги 1,5 метр бўлган, узунлиги 40 метрли пойдевор учун траншея қазилди. Унинг жануб-шимол йўналиши 23,5 метрдан бошланган. Бу периметрда IX-XIII асрга оид мудофаа девори мавжуд бўлиб, унинг бошқа бир қисми XIX қазишма объектидан аниқланган.  

Қазишмадаги антик ва ўрта аср мудофаа деворлари ҳам табиий тепалик устига барпо этилган бўлиб, бир муддат ўз аҳамиятини йўқотган. Фақатгина XIII асрнинг биринчи чорагида унинг устига унча мустаҳкам бўлмаган мудофаа девори барпо этилган. Октябрь ойида ушбу қазишмадан аниқланган иккинчи шаҳристондан ғарбий рабодга ўтган ер ости сув йўли ва мудофаа деворлари, унга ишлатилган хом ғиштларнинг ҳақиқий ўлчамлари ва ғишт териш услуби аниқланди.  

– Мазкур тадқиқотлар давомида деворнинг 1,2 метр баландликдаги қисми очиб ўрганилди, – дейди археолог олим Шукрулло Насриддинов. – Унинг остидаги олдинги даврга оид мустаҳкам пахсали девор ўртасидаги масофа 0,8 метрни ташкил этган. Ушбу оралиқ унча зичланмаган қатламдан иборат. Қатлам асосан чиқинди, доначали тупроқ, камроқ миқдорда пишган ва хом ғишт бўлаклари ва тупроқдан ташкил топган. Қатламдан асосан XII асрнинг охири ва XIII аср бошларига оид сополлар аниқланди.  

Қазишмалар давомида кўплаб хум ва кўзалар, сопол буюм ва қувурлар, турли даврларга оид тангалар ҳам топилган.  

Таъкидлаш лозимки, Ахсикентни тарихчи ва археолог олимлар томонидан ўрганилиши миллатнинг бой тарихини ёритилишига қўшилган муҳим ҳисса бўлиб хизмат қилади.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Энг кўп ўқилганлар

Календарь