ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34744
24 November, 2024, 12:22
Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг Минск шаҳридаги бюсти.
Бугун — буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби
Алишер Навоий таваллуд топган кун
1. Уч-тўрт ёшлигидан шеър ёд олган, тўрт ёшида мактабга чиққан, ўн-ўн икки ёшида ёзи шеър ёза бошлаган.
2. Болалигида Фаридиддин Атторнинг 4600 байтдан иборат фалсафий-ирфоний достони “Мантиқ ут-тайр”ни бошдан охиригача ёдлаб олган.
3. Шатранж ўйинида моҳир бўлганки, бир пайтнинг ўзида икки киши билан тош сура олган.
4. Мусиқада яхши нимарсалар басталаган. Қулмуҳаммад, Шийхам Ноий ва Ҳусайн Удийлар унинг тарбияси ва қувватлаши билан тараққий этганлар.
5. Ҳомийлиги ва бевосита раҳбарлиги остида 370 та бино ва иншоотлар қурилган.
6. Ғазнасидаги етмиш беш минг динорнинг ўн беш мингини камбағалларга сарфлаган. Ҳар йили уларга минг сидра бош-оёқ кийим улашишни буюрган.
7. Туркий тилнинг назм ва насрда шуҳрат қозониб, халқ тилидан мукаммал адабий тил даражасига кўтарилишида фидойилик кўрсатган.
8. Олти достонининг ҳажми 60 мингга яқин мисрани ташкил этади.
9. Боязид II га Навоий ғазаллари маъқул келиб, шоир Аҳмад Пошога усмонли туркчасида шу ғазалларга ўхшаш ашъор битишни буюрган.
10. Навоий ижоди тадқиқига бошланган дастлабки йирик ишлардан бири туркиялик навоийшунос Огаҳ Сирри Левенд (1893-1978) нинг тўрт жилдлик китобидир.
11. Ғарбда француз олими Марк Тоутантнинг Навоийга бағишланган 700 бетли китоби нашр этилган.
12. Навоийнинг форсий шеърларига Усмонли турк ҳукмдори Султон Салим назира битган.
13. Турк султони Сулаймон Қонуний (“Муҳташам юз йил” орқали таниш) Алишер Навоий ижодига юксак эҳтиром кўрсатган ва “Хазойинул-маоний”, “Хамса” сингари асарлари қўлёзмасини кутубхонасида сақлаган.
14. Меркурийдаги кратерлардан бирига Навоий номи берилган.
15. Москва, Тошкент, Ўш, Баку, Самарқанд, Навоий ва Токио каби шаҳарларда Навоийга ҳайкал ўрнатилган. Олма-Ота, Киев, Баку, Ашхобод ва юртимизнинг кўплаб шаҳарларидаги кўчалар Навоий номи билан аталади.
16. Навоийнинг қўлёзмалари Россия, Англия, Туркия, Эрон, АҚШ, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар кутубхоналари ҳамда музейларида сақланади.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти