Қисқа сатрларда

Ғўзанинг вилт касаллиги

Анор шираси – хавфли заракунанда

Ахсикентда I-II асрларга оид кўзача бутун ҳолатда топилди

Наманган вилоятидаги натижалар ва янги лойиҳалар ҳақида ахборот берилди

Президент мактаби: синовлар бошланди

13 July, 2025, 05:10

Маданият

Ҳамюртимиз «Тарих эътирофи» миллий мукофоти соҳиби бўлди

  • 22.Декабря.2024
  • 723

Тошкентда Ўзбекистон Миллий телерадокомпаниясида «Тарих эътирофи» миллий мукофотини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Буюк тарихимизни тиклаш учун кенг кўламли ҳаракат қилаётгани, Ўзбекистон хақидаги хорижда хабардорликни орттираётгани ҳамда буюк тарихимизни тарғиб этишдаги жонкуярлиги учун Ахсикент археология парки директори Анвар Икром «Тарих эътирофи» миллий мукофотига лойиқ кўрилди.

Мукофотни Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тарих институти директори, академик Азамат Зиё топширди.

Анвар Икром Ҳиндистон сафаридалиги боис мукофотни Ахсикент археология парки илмий ходими Шукрулло Насриддинов қабул қилиб олди. 

«O‘zbekiston tarixi» телеканалининг ушбу хайрли ташаббуси тарихимизни тиклаш йўлида фидокорона хизмат қилаётган фаолларни эътироф этиш тизимини вужудга келтирди.

Маросимда академик-олимлар, давлат ва жамоат арбоблари иштирок этишди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь