ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34921
05 December, 2024, 02:19
Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати ташаббуси билан «Наманган вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш, 63-халқаро «Гуллар фестивали»га тайёргарлик ҳамда «Ахсикент» мажмуасида олиб борилаётган ишлар» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.
Вилоятдаги барча маҳаллий ҳокимликлар ахборот хизматлари раҳбарлари, марказий ҳамда маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари, журналист ва блогерлар таклиф этилган мазкур тадбир Наманган туманидаги «Наврўз» маҳалласида жойлашган «Gulchilik logistika markazi»да бўлиб ўтди.
Унда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуриддинов қатнашиб, мавзу юзасидан батафсил маълумот берди. ОАВ вакилларининг саволларига жавоб қайтарди.
Таъкидланишича, Наманган вилоятига 2017 йилда 2,3 минг нафар хорижий, 22,6 минг нафар маҳаллий сайёҳлар ташрифи кузатилиб, 2,3 млн. доллар миқдоридаги туризм хизматлари экспорти амалга оширилган бўлса, 2023 йил якунларига кўра вилоятимизга келган хорижий сайёҳлар 159,8 минг нафарга, маҳаллий сайёҳлар 3,9 млн. нафарга етиб, 138,5 млн. доллар қийматидаги туризм хизматлари экспорти амалга оширилди ва 2017 йилга нисбатан 600 баробарга ўсишга эришилди.
Шунингдек, ушбу йўналишда 2024 йил режалари билан таништирилди.
Матбуот анжуманида 63-халқаро «Гуллар фестивали» 2024 йилнинг 19 майидан 30 июнига қадар ўтказилиши режалаштирилгани, бу йил қирқ кун давомида бетакрор гул дизайнлари ва мафтункор кўргазмалар, турли кўнгилочар тадбирлар, кўрик-танловлар иштирокчиларга завқ бағишлаши, бунинг учун барча зарур чора-тадбирлар кўрилаётгани айтилди.
Шунингдек, анжуман давомида Тўрақўрғон туманидаги «Ахсикент» мажмуасининг кўҳна тарихини тиклашга берилаётган эътибор, унинг бугуни ва келажаги учун амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида ҳам батафсил маълумотлар берилди.
Иштирокчилар тадбир якунида «Наврўз» маҳалласида гул етиштиришдаги илғор тажрибалар билан яқиндан танишдилар.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти