Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

02 May, 2024, 02:05

Маданият

«Асакабанк»да газета кунлари ўтказилди

  • 24.Ноября.2023
  • 416

«Асакабанк» вилоят бўлимининг навбатдаги «Маънавият ва маърифат соати» машғулотида марказий ҳамда вилоят расмий газеталари масъул ходимлари иштирок этишди.

Дастлаб филиал раҳбари Бекзодбек Сулаймонов сўзга чиқиб, китоб ва матбуот мутолаасининг давлат хизматчиси камолотидаги ўрни ҳақида мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Вилоят ҳокимлигининг «Наманган ҳақиқати» ва «Наманганская правда» газеталари бош муҳаррирлари Акрамжон Сатторов, Одилжон Иномов, Вазирлар Маҳкамаси нашри «Янги Ўзбекистон» газетасининг вилоятдаги мухбири Орифжон Жўраев «Асакабанк» вилоят филиалидаги маънавий муҳит ва ундаги намунали жиҳатларни эътироф этдилар. Бу борада, айниқса, раҳбар тажрибасини, ташаббускорлик фазилатини алоҳида таъкидлашди. 

Газеталар таҳририятларидаги ижодий жараён, режалар, мазмун мундарижани бойитиш бўйича лойиҳалар самимий савол-жавоблар асносида очиқланди.

«Наманганская правда» газетаси бош муҳаррири, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси, ҳажвчи-адиб Одилжон Иномовнинг ибратли ҳаёт йўли ва фаолиятига бағишланган  кўрсатув намойиши иштирокчиларга манзур бўлди. Устоз журналистга банк жамоасининг эсдалик совғаси топширилди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь