Қисқа сатрларда

Хитой пойтахтида Наманган вилояти ваколатхонаси очилди

Марказ учун янги бино топширилди

Фаровон ҳаёт ва ривожланиш асоси

Наманганда фаол тиббиётчилар рағбатлантирилди

«Ёнғин хавфсизлиги ойлиги»: унда барча фаол иштирок этиши лозим!

21 December, 2024, 09:45

Маданият

Берлинда «Ахсикент археология парки» китоби тақдимоти бўлиб ўтди

  • 06.Марта.2024
  • 361

Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонасида ташкилланган профессор-олимлар, таниқли сиёсатчилар, тадбиркорлар, медиа вакиллари иштирокидаги тақдимотда Давлат раҳбари томонидан Ахсикентнинг кўҳна тарихини тиклашга берилаётган эътибор, унинг бугуни ва келажаги учун амалга оширилаётган лойиҳалар ва, албатта, Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази профессори Абдулҳамид Анорбоев муаллифлигидаги китоб-альбом ҳақида сўз борди.

Ахсикентнинг қадим тарихи, юксак тамаддун, унинг ўзбек давлатчилигида тутган ўрни ҳақида хорижда хабардорликни ошириш муҳим аҳамиятга эгалиги таъкидланди.

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Ботиржон Нуриддинов уч тиллик ушбу нодир нашр Самарқандда ўтказилган Бутунжаҳон туризм ташкилоти юбилей сессияси тадбирлари доирасида Давлат раҳбарига тақдим этилгани, Президент Шавкат Мирзиёев «Ахсикентга эътибор, тарихни тиклашга эътибор, бундай табаррук масканларни обод этиш – барча ишларимизга ривож келтиради. Ахсикентда катта мажмуа барпо этиш ишларини ҳам тезлатамиз», – дея таъкидлаганларини айтиб ўтди.

– Президентимизнинг Ахсикентнинг овози дунёга таралиши керак, деган сўзлари ижобати ўлароқ, ҳозиргача ушбу китоб тақдимоти Деҳли ва Истанбулда ўтказилди. Китоб ўзбек давлатчилиги тарихи ҳақида маълумотлар беради. Ушбу нашр Ахсикентда бошланаётган янги даврнинг остонаси бўлиб қолажак, – дейди Ахсикент археология парки директори Анвар Икром.

Наманган делегацияси вакиллари GIZ ташкилоти ва нуфузли меҳмонларга китоб тақдим этиб, барча йиғилганларни Ахсикентга, Наманганда ўтказиладиган халқаро гуллар байрамига таклиф этишди.

Тадбирда Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси Дилшод Ахатов, Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев иштирок этди.

Медиа Департамент

Энг кўп ўқилганлар

Календарь