ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35678
30 January, 2025, 12:42
Гуллар байрами муносабати билан нафақат вилоятимиз марказига, ҳатто шаҳар-туманларга ҳам кўплаб хорижий давлатлардан меҳмонлар ташриф буюришяпти. Таълим муассасаларида ўқишлар ниҳоялаб қолгани боис, болаларимиз устозлари, ота-оналари ҳамроҳлигида Бобур боғи ва «Афсоналар водийси»га бориб, мазза қилиб дам олишяпти.
Шундай кунларда улар орасида каттага салом бериш у ёқда турсин, жамоат жойларида ўзини тутишни билмайдиган, беодоб, тарбиясиз болалар ҳам анчагиналигини кўриб ўйга толасан киши. Ота-оналари қаёққа қарашяпти ўзи?! Энг ёмони, айрим катталар ўз салбий томонлари билан ёшларга, фарзандларига ўрнак бўлиб қолишмаяптимикин? Ахир қадим-қадимдан аждодларимиз каттага салом бериш, кўпчилик олдида қаттиқ гапирмаслик кераклигини болаларга уқтиришган, бир болага етти маҳаллани ота-она деб билишган.
Афсуски, бугунга келиб айримлар бу каби асрий анъаналаримизни унутиб қўйишди. Кўча супуриб, ахлатини ариққа ташлаш каби ҳоллар, 3-4 киши гаплашиб турган жойдан ўтаётганда уларнинг суҳбатига ҳалақит қилмаган ҳолда секингина салом бериш ёдларидан чиқиб қоляпти.
Бугунги бола – эртанги келажак эканлигини унутмайлик, фарзандларимиз тарбиясига бефарқ бўлмайлик.
Маъсудахон НАМАНХУЖАЕВА,
Поп туманидаги 38-мактаб ўқитувчиси.
Copyright © 2025 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти