Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

02 May, 2024, 12:03

Маданият

Биринчи ўринга 30 миллион сўм мукофот!

  • 23.Ноября.2023
  • 370

Ўтган куни Янги Наманган туманидаги «Ёшлик барака бозори»нинг дарвозаси пештоқидаги  «Namangan 1-Xalqaro zotdor chorva hayvonlari va parrandalar ko`rgazmasiga xush kelibsiz» мазмунли  ёзувига ҳамоҳанг карнай-сурнайларнинг жўровози одамларни  катта тадбирга чорлади. Республика бўйича вилоятимизда  биринчи бўлиб ўтказилган ушбу кўрикка келаётган иштиёқмандлар сони  дақиқа сайин ортиб борди. Бозор ҳудуди  узоқ-яқин вилоятлар ва чет эллардан  ташриф буюрганлар билан гавжумлашди. 

Совринга даъвогар чорва ва паррандалар орасида Австриянинг «Симентал» зотли, бир тоннадан зиёд тош босадиган  новвоси, Покистоннинг «Камори»  наслли шалпангқулоқ эчкиси,  Фарғонадан келтирилган «Асаф» номли шохдор қўчқор ва Африка туяқушлари ҳамда туя-ю  қимматбаҳо отларни ҳам кўриш мумкин.

Халқаро кўргазманинг очилишида вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Мазкур кўргазманинг наинки ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашиш, халқимизнинг фаровонлиги-ю озиқ-овқат хавфсизлиги масаласига доҳил жиҳатлари, балки  маънавий томондан афзаллиги ҳам бор. Яъни, чорва ва паррандаларга меҳр қўйиб, уларни парваришлаган  инсондан ёмонлик чиқмайди, меҳнат орқали ҳалол ризқ топишга рағбат ҳам шаклланади. Келгусида бундай кўргазмаларни ўтказиш анъанага айланса ҳам айни муддао.

Тантанали очилиш маросимида рамзий лента қирқилгач,  ғолибларни аниқлаш жараёни бошланди.

– Чорва ва паррандалар кўргазмасида турфа зотли қорамол, от, туя,  қўй ва эчкилардан тортиб, қуёнлару турли паррандаларгача намойиш қилинди, – дейди вилоят ҳайвонлар касаллиги ташхиси маркази бўлим мудири,  ўн кишилик ҳакамлар ҳайъати аъзоси Иброҳим Парпиев. – Бунда республикамиз вилоятларидан ташқари, қўшни Қирғизистон ва Тожикистондан ҳам зотдор чорва ва паррандаларга иштиёқманд меҳмонлар ҳам бор. – Ҳакамлар ҳайъати  ғолибни аниқлашда аввало, ҳайвонларнинг зотдорлиги, келиб чиқиши ва сут ҳамда гўшт беришда маҳсулдорлигига эътибор қаратди. Шунингдек, вазни ва ташқи кўриниши ҳам муносиб баҳоланди. Бир сўз билан айтганда, чорванинг экстерьери (тўрт томондан ташқи қиёфаси, кўриниши)ни ва интерьери (ички томонлари мезонлари)ни тўла ҳисобга олган ҳолда ғолибларни аниқладик.

Ғолиб чорвалар эгалари билан танишинг:

«Энг зотдор қўй» номинацияси бўйича: 
1-ўрин  Акрамжон Машрабовга;
2-ўрин Абдувоҳид Равшановга;
3-ўрин Иқболжон Эргашевга  насиб этди.

«Энг зотдор от» номинацияси бўйича:
1-ўринни Акмалжон Юсупов;
2-ўринни Улуғбек Шералиев;
3-ўринни Акмалжон Ибрагимов эгаллади.

«Энг зотдор новвос» номинациясида:
1-ўрин  Носиржон Режаббоев;
2-ўрин «Чашмаи сафед» МЧЖ;
3-ўрин «Янгиқўрғон чорвадор» фермер хўжалигига насиб қилди.

Биринчи ўринга – 30 000 000, иккинчи ўринга – 20 000 000 ва  учинчи ўрин соҳибига – 10 000 000 сўм пул мукофотларини вилоят ҳокими ўринбосари Ботиржон  Нуриддинов тантанали топширди.

Фаол қатнашчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Муҳиддин МАҒЗУМОВ.
Ҳамдамжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь