Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

02 May, 2024, 11:32

Маданият

«Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!» шиори остидаги «Маънавият марафони» вилоятимизда ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди

  • 09.Ноября.2023
  • 305

Наманган шаҳрининг «Уч фаввора» хиёбонига ўрнатилган кенг экранли монитордаги безакдор ёзувлар ёшлар ва жамоатчилик вакилларини бунёдкор ғоялар йўлида жипслашишга ундовчи шиор ва ғоялар  билан аҳамиятли эди.

Миллий либосдаги ёшлар саф тортган йўлаккача катта йўлдан келаётган меҳнат фахрийси бўлган нуронийлар, спортчи-чемпионлар ва талаба-ёшлар миллий ҳунармандчилик кўргазмалари ҳамда китоб расталари оралаб марафон ўтиши белгиланган майдонга кириб келишди. Юракларга ғурур ва сурур бағишловчи давлат мадҳиямиз янгради.

Бир томонда доирачилар, бир томонда скрипкачи ёшлар таратган наволар карнай-сурнай садоларига вобаст эди. 

Президентимиз ташаббуслари билан юртимизда ёшлар тарбияси ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган  кенг кўламли ислоҳотлар натижасида Ўзбекистон байроғи жаҳон ареналарида мағрур ҳилпирамоқда. 

«Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда!» маънавият марафони  лойиҳасидан бу ҳикмат жаранги алоҳида садо бериб турди.  

Саҳнага Бобораҳим Машраб, Усмон Носир, Исҳоқхон Ибрат, Муҳаммадшариф Сўфизода, Мунав-варқори, Абдулла Авлоний, Беҳбудий, Фитрат, Чўлпон, Қодирий каби буюк аждодларимиз сиймоларида театримиз актёрлари чиқдилар. Уларнинг донишманд сўзларида ватанпарварлик ва миллат тарбияси билан боғлиқ нодир ҳикматлар мужассам эди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев, Наманган шаҳар ҳокими Ғофиржон Жамолов, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси, сенатор Икромхон Нажмиддинов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Зиёвиддин Мансуровларнинг  кенг аҳоли вакиллари ва ёшларга қарата айтган даъваткор фикрлари олқиш билан кутиб олинди.

Наманган санъат мактаби  истеъдодли ўқувчилари ижросидаги куй-қўшиқлар, жозибали рақслар  вилоят ижодкорларининг мушоирасига уланди.

Турли миллатга мансуб ҳамюртларимизнинг ўзига хос чиқишлари, мамлакатимиз бўй-лаб илк маротаба ўтказилаётган  маънавият марафони доирасида «Инсон китоб билан, китоб инсон билан тирик» павильонида, «Ассалому алайкум» лойиҳаси асосидаги мактабгача таълим муассасаларида, «Онамдайин меҳрибон Ватан» лойиҳасидаги интерфаол ўйинлар, тарбия сабоқлари тарзида жойларда  давом эттирилди.  

Она-Ватанга бағишланган шеър ва қўшиқлар ижро этилиб, энг яхши ижрочилар рағбатлантирилди.

Шунингдек, «Ўзбекистон – менинг Ватаним! мавзусида ўқувчилар ўртасида иншолар, бадиий ижод намуналари, тасвирий санъат машқлари танловлари ўтказилди. «Миллий либосимиз – миллатимиз безаги» номи остида ёш дизайнерларнинг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Олий таълим муассасаларида «Маънавият ва маърифат маркази кубоги» учун «Заковат» интеллектуал ўйинлари бўлиб ўтди. «Янги Ўзбекистон ёшлар нигоҳида» ҳаваскор рассомлар ишлари кўргазмаси ҳам марафон тадбирларига кўтаринкилик бағишлади. 

Кун давомида «Ота-онага эҳтиром», «Мен ёшликман!» «Одоб – адабиётнинг асосидир», «Мен севган китоб», «Мушоира», «Ғазалхон ёшлигим» акциялари, таниқли ёзувчи ва шоирларнинг, ёш ижодкорларнинг бадиий кечалари ташкил этилди. Ижодий суҳбатлар, баҳру байтлар завқи марафон иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Ижодкорлар, илғор фикрли фаол ёшлар, спортчилар, маънавият ва маърифат тарғиботчилари, «Яшил келажак», «Энг обод маҳалла», «Энг саришта ва обод хонадон», «Энг намунали қайнона», «Фазилатли келин» танловларининг ғолиблари ҳамда «Менинг фарзандим – Ўзбекистон фахри» лойиҳаси бўйича аниқланган ибратлилар марафон якуни бўйича муносиб тақдирландилар.

Носиржон ДЕҲҚОНОВ,

Фотимахон ТОШМАТОВА.

Ҳотамжон МАМАДАЛИЕВ (фото).

Энг кўп ўқилганлар

Календарь