ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34732
23 November, 2024, 11:44
23 май тонготари. Анъанавий машрабхонлик кунларининг очилишига бағишланган маърифий эрталик.
Гулкор ҳамюртларимиз меҳнати, таъб-дидидан ороланиб, «Ўзни гуллардин безабму»... пардозланган Наманганимиз кўксидаги яна бир гулафшон гўша – «Адиблар хиёбони»да маҳаллий ҳокимият бошқаруви раҳбарлари, адабиётшунос олимлар, шоир-ёзувчилар, маънавият тарғиботчилари ва кенг жамоатчилик вакиллари давра олдилар.
Вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқовнинг валий бобомизнинг ижодий мероси ва унга ҳурмат-эҳтиром хусусидаги кириш сўзидан сўнг шоирнинг муаззам ҳайкали пойига гуллар қўйилди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси Зиёвиддин Мансур бошқарган даврада НамДУ ўзбек адабиёти кафедраси мудири, филология фанлари номзоди Мўминжон Сулаймоновнинг Машраб ижодиётига доир илмий тадқиқотлар мавзусидаги маърузаси тингланди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари Дилором Эргашева, Носир Аббос мушоираси вилоят театри санъаткорлари томонидан тайёрланган адабий композиция намойишига уланди.
60-Халқаро Гуллар фестивалига старт берилиши аввалида бўлиб ўтган тадбирда машрабхонлик ҳафталиги мундарижаси эълон қилинди.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти