Қисқа сатрларда

Наманганда янги АйТи ўқув маркази иш бошлади

Косонсойда ёғ-мой ишлаб чиқариш корхонаси иш бошлади

Паррандачилик – етти хазинанинг бири

Ҳунарманд қизнинг буюмлари Дубайда эътироф этилди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 33 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам табриги

30 January, 2025, 12:18

Маданият

Бобомизнинг болалиги, ўсмирлиги ҳам ибрат

  • 09.Апреля.2023
  • 1103

Улуғ бобокалонимиз Амир Темур фаолияти билан яқиндан танишиш, жасорат ва мардлик кўринишларини ўз шууримизда ёрқинроқ тиклаш  ва шахсимизга фазилат тарзида шакллантириш учун 18-15 асрлар тарихий манзарасига назар ташлаш, тарихий даврни ўрганиш лозим. Ўтмиш давр шароитларида ҳам боболаримизнинг интилишлари, орзу-умидлари қай тариқа  қатъийлашганини ўрганишимиз керак.  

Амир Темур ибн амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кеш вилоятининг Хўжа Илғор қишлоғида дунёга келган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай барлос сулоласига мансуб беклардан, баҳодир жангчи, уламою фузалога ихлосманд, илм аҳлига ҳомий ва иштиёқманд киши бўлган. Буюк аждодимиз – Соҳибқирон Амир Темур нафақат ўзбек халқининг, балки адолат деб яшаган, яшаётган, яшайдиган инсониятнинг қалбидан чуқур жой олган буюк шахсдир.

Амир Темурнинг ёшлиги Кешда ўтди. Етти ёшга тўлгач, отаси уни ўқишга берди. Темур ёшлик чоғлариданоқ махсус мураббийлар назорати остида чавандозлик, овчилик, камондан нишонга ўқ узиш, бошқа турли машқ ва ҳарбий ўйинлар билан машғул бўлган. Шу аснода Темур тулпорларни саралаб ажрата оладиган моҳир чавандоз ва довюрак баҳодир бўлиб вояга етган. У табиатан оғир, босиқ, теран фикрли ва идрокли ҳамда ниҳоятда зийрак, кишилардаги қобилият, фазилат, айниқса, самимиятни тезда фаҳмлаб оладиган инсон бўлган. Шу туфайли ўспиринлик чоғларидаёқ атрофига тенгқурлари орасидан садоқатли дўстларни жалб қила олган. Унинг атрофига болаликдаги дўстлари ва мактабдошлари Аббос Баҳо-дур, Жаҳоншоҳбек, Қимори иноқ, Сулаймоншоҳбек, Идику Темур, Сайфуддинбек, Ҳиндушоҳ, Қарқара тўпланишиб, биргаликда машқ қилар, мусобақаларда иштирок этишар, аста-секин навкар бўлишиб, ҳарбий бўлинма сифатида шакллана борган. Амир Темурни тарихдаги бу эзгу амалларини Европа халқлари ҳам тан олади.   

Амир Темур бунёдкорлик соҳасида ҳам катта ўзгаришлар қилиб, жаҳон меъморчилигини  бойитган. Самарқанд атрофида ўз даврида дунёнинг сиёсий марказлари бўлган Шероз, Султония, Бағдод, Ироқ, Дамашқ, Миср каби 12 та шаҳар номи билан қишлоқлар барпо этиб, салтанат пойтахтининг уларга нисбатан тутган мавқеига алоҳида урғу берган. Шунингдек, соҳибқирон Самарқанд шаҳри атрофида ўнлаб боғлар яратган, бу боғларда гўзал иморатлар, фавворалар ва бошқа иншоотлар қурдирган. 

Соҳибқирон Амир Темур тарқоқ қавмларни бирлаштириш, уларни ягона, кучли ва аҳил миллатга айлантиришни ўзига мақсад қилиб қўйганди. Бу мақсад йўлида кучини ҳам, вақтини ҳам аямади. Бугунги доруломон кунларнинг бошланиши Темур ва темурий бобокалонларимиз орзу-интилишларининг маҳсулидир.

Салимагул ТЎЛҚИНОВА,
НамДУ талабаси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь