ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34744
24 November, 2024, 01:14
Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Наманган вилояти бошқармасида буюк аждодларимизнинг улкан маънавий меросини чуқур ўрганиш, улуғ алломаларимиз асарларини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилади.
Хусусан, бошқармада шеърият мулкининг султони Алишер Навоий ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд саналарига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
Наманган Давлат университети, Наманган шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 20-сонли умумтаълим мактаби билан ҳамкорликда ташкил этилган назм ва наво кечасида бошқарма ходимлари, туманлараро бўлим давлат ижрочилари иштирок этди.
Маънавий-маърифий тадбирда Наманган Давлат университети доценти, тарих фанлари номзоди Бахтиёр Исҳоқов томонидан тадбир иштирокчиларига Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижоди, қолдирган бой бебаҳо мероси ҳақида батафсил маълумот берилди. Айниқса, буюк мутафаккирнинг ҳаёти ва ижоди мамлакатимиз, қолаверса халқаро миқёсда ҳам кенг ўрганилаётгани, тарғиб этилаётгани эътироф этилди. Шунингдек, Заҳириддин Муҳаммад Бобур томонидан ёзилган бебаҳо мемуар асар “Бобурнома” бугунги глобаллашув жараёнларида жаҳон ҳамжамиятида ҳам дунё олимларида катта қизиқиш уйғотаётганига тўхталиб ўтди.
Тадбирда 20-умумтаълим мактаби ўқувчилари томонидан ифодаланган ғазаллар, асарлардан намуналар ёрқин таассурот қолдирди.
МИБ Наманган вилоят бошқармаси
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти