ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34711
21 November, 2024, 12:30
Бугунги кунда рамзий қабрлари турли давлатларда жойлашган азиз авлиёлардан бири бу Султон Увайс Қарaнийдир. Халқ тилида балиқ кўл деб аталувчи ушбу зиёратгоҳ Наманган вилояти Чортоқ тумани Боғистон маҳалласида жойлашган. У Ўзбекистон моддий ва маданий меросининг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган.
Зиёратгоҳга қадам қўяр экансиз, ўнг тарафда дам олиш айвони, хизмат кўрсатиш шохобчалари, тўғрида музей ва кутубхона, мақбара, унинг ёнида айвон, 1400 ўринга мўлжалланган масжид, замонавий талабларга мос ва хос тарзда бунёд этилган меҳмонхона ҳамда кўлни кўришингиз мумкин. Масканнинг кўркига кўрк қўшиб турган манзарали дарахтлар, ям-яшил майсалар, очилган гулларнинг таровати димоғингизга урилади.
2017 йил 7 июль куни юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг вилоятимизга қилган ташрифи давомида берилган кўрсатмалар асосида Султон Увайс Қарaний зиёратгоҳнинг 6 гектар майдонида ободонлаштириш ва кўкламзорлаштириш ишлари амалга оширилиб, 1 минг 500 тупдан ортиқ манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилди. Мақбара тўлиқ, қайта қурилди.
Кўлнинг юза қисми шабода таъсирида жим-жима қилаётгани, сувлари тиниқлигидан сув остида тебранаётган сув ўсимликлар, оҳиста ҳаракатланаётган балиқларни ойнадек тиниқ ҳолда кўришингизга имкон беради.
Сувнинг тиниқлигидан юқоридаги масжид ҳамда мақбарани аксини кўришингиз мумкин. Буларни кузата туриб кўнглингизни алланечук хаёллар чулғаб олади. Гўё тарих ўз сир-синоатларини сўзлай бошлагандай. Бу бинолар моҳир усталар томонидан зўр маҳорат билан қад ростлаганига гувоҳ бўласиз. Масжиднинг тўрт томонида тўртта минора бўлиб ҳар бирига овоз кучайтиргичлар ўрнатилган.
Ёнидаги бино эса Пайғамбаримизга ғойибона ошиқ бўлган Султон Увайс Қарaний мақбарасидир. Шу билан бирга бу таббарук зотнинг қабрлари еттита давлатларда бўлиб: Озарбайжон, Сурия, Туркия, Яман, Тожикистон, энг қувонарлиси, бизнинг юртимизда, Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилоятининг Чортоқ туманида рамзий қабрлари жойлашган. Уларнинг мақбаралари квадрат шаклда қурилган бўлиб қаранг икки томони эшик, қолган бир-бирига қарама-қарши томони эса дераза қилиб қурилган. Тепаси катта гумбаз.
Бугунги кунда зиёратгоҳга ташриф буюрувчилар учун барча қулайликлар, шарт-шароитлар яратилган. Дам олиш айвони, музей, кутубхона, меҳмонхоналар ва бошқа кўплаб хизмат кўрсатиш шохобчалари эл хизматида.
Дилшода ТЎХТАБОЕВА,
вилоят тарихи ва маданияти Давлат музейи санъат бўлими мудири.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти