ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35097
21 December, 2024, 09:12
“Географик кўрсаткичлар тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, товарни муайян географик объект ҳудудидан келиб чиққан товар сифатида идентификацияловчи белги географик кўрсаткич, деб эътироф этилиб, унда товарнинг сифати, ном қозонганлиги ёки бошқа хусусиятлари унинг географик жиҳатдан келиб чиқишига сезиларли даражада боғлиқ бўлади.
Наманган вилояти адлия бошқармасининг кўмаги билан етти иқлимга донғи кетган “Чуст пичоғи” географик кўрсаткич сифатида Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу бежиз эмас, албатта. Боиси, кўҳна ва навқирон бу ўлкада пичоқчилик анъаналарини авлоддан авлодга етказиб келаётган ҳунармандлар кўплаб топилади.
– Водий вилоятларида биринчилардан давлат рўйхатидан ўтказилган ушбу географик кўрсаткичдан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома унинг эгаси, яъни Ҳунармандлар уюшмаси Чуст тумани бўлимига ҳужжатда кўрсатилган товар турига нисбатан фойдаланиш ҳуқуқини беради, – дейди вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Фозилжон Жўрабоев. – Шу маънода, географик кўрсаткичлар сонининг кўпайиши ҳудудларга сайёҳлик оқимининг янада ортишига, айниқса, гастрономик туризмни ривожлантиришга, бир сўз билан айтганда, манзилнинг туристик жозибадорлигини оширишга ёрдам беради.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти