Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

02 May, 2024, 08:16

Маданият

Деҳлида «Ахсикент археология парки» китоб-альбомининг тақдимоти бўлиб ўтди

  • 26.Ноября.2023
  • 385

Наманган вилояти делегацияси бир неча кундан бери Ҳиндистонда бўлиб турибди. Куни кеча Ўзбекистоннинг мазкур мамлакатдаги элчихонасида ҳинд медиа соҳаси етакчилари, профессор-олимлар, таниқли сиёсатчилар билан учрашув ўтказилиб, Ўзбекистон Фанлар академияси Миллий археология маркази профессори Абдулҳамид Анорбоевнинг «Ахсикент археология парки» китоб-альбомининг тақдимоти ташкил этилди.

Унда Давлатимиз раҳбари томонидан Ахсикентнинг кўҳна тарихини тиклашга берилаётган эътибор, ёдгорликнинг бугуни ва келажаги учун амалга оширилаётган лойиҳалар ҳамда янги чоп этилган нашр ҳақида гап борди. Хусусан, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, сенатор Фармон Тошев уч тиллик ушбу нодир нашр Самарқандда ўтказилган Бутунжаҳон туризм ташкилоти юбилей сессияси тадбирлари доирасида Давлат раҳбарига тақдим этилгани, Президент Шавкат Мирзиёев «Ахсикентга эътибор, тарихни тиклашга эътибор, бундай табаррук масканларни обод этиш — барча ишларимизга ривож келтиради. Ахсикентда катта мажмуа барпо этиш ишларини ҳам тезлатамиз», — дея таъкидлаганини алоҳида айтиб ўтди.

— Бобурийларнинг Ҳиндистон тарихида ўрни беқиёс, — деди ҳинд сиёсатчиси Сканд Таял. — Шу маънода унинг ота юрти Ахсикент ҳақидаги китоб-альбом тақдимоти Деҳлида ҳам ўтаётгани бизни қувонтиради. Бундай тадбирлар ўз навбатида ҳудудларнинг чамбарчас алоқаларини янада мустаҳкамлайди.

Ҳиндистон Пресс-клубига аъзо етакчи медиа вакиллари — ndtv india бош муҳаррири Маноражан Бхарати, Delhi Bureau раҳбари Абдул Бори Маъсуд ҳамда Praditin нашри бош муҳаррири Ашиш Гупталар китоб ҳақида сўз юритиб, нашр ҳақида тайёрланадиган материаллар Ҳиндистонда Ахсикент археология мероси объектига бўлган қизиқишни янада орттиришини таъкидладилар.

Тақдимот маросимида Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Азиз Баратов иштирок этди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».

Энг кўп ўқилганлар

Календарь