ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34707
21 November, 2024, 05:11
Йилдан-йилга сайқалланиб бораётган анъанавий танловда бу гал белгиланган етти йўналиш бўйича 49 нафар ижодкорнинг жами 272 та ижодий иши кўриб чиқилди.
«Босма ОАВ ходимларининг энг яхши журналистик ишлари» номинацияси бўйича ғолибликка даъвогарлар бошқа йўналишларга нисбатан энг кўпчиликни ташкил этдики, бу миллий журналистикамизда босма нашрлар ўз ўрни ва нуфузини сақлаб бораётганини ифодалади.
Телерадио ва интернет журналистикаси ва китобатчиликда ўз қурб салоҳиятини чархлаб бораётган янги авлод вакилларининг ижодий ишлари, айниқса, Аббос Сатторов, чустлик блогер Марғуба Амонжонова, адабий тадқиқотчи Муслима Аҳмаджонова, шоир Озодбек Анапияев, рассом Дилшодбек Аҳмедовларнинг танловга тақдим этган ижодий ишларида яққол кўзга ташланди.
Вилоят «Матбуот уйи» фойесида бўлиб ўтган танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимини Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раиси Носиржон Деҳқонов бошқарди. Вилоят ҳокимининг котибият мудири Дилмурод Нурматов, Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси, шоир Зиёвиддин Мансур, республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими масъул ходими Дилбархон Ғайбуллаева, устоз журналистлар Мансурхон Иномхонов, Абдуллажон Ғозиев, Роза Шокирова, НамДУ ўқитувчиси Комилжон Файзиевлар сўзга чиқиб, «Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз» шиори остида Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган кенг кўламли ислоҳий муваффақиятлар хусусида тўхталдилар.
Кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш маросимида алоҳида таъкидландики, анъанавий танловнинг келгуси йил ғолиблигига интилиш айнан шу кунлардан бошланиши зарур.
Наманган шаҳар Маданият маркази хонанда-ю созандаларининг куй-қўшиқлари шоирлар мушоирасига, табриклар тилакларга уланди.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти