Қисқа сатрларда

Тадбиркор ўзи ўқиган мактабни таъмирлаб берди

Қинғир ишнинг қийиғи

Янгиқўрғон волейболчилари: халқаро майдон сари қадам

«Буюклар ҳақида 100 та далил» китоби нашр этилди

Юлдуз Юлдашева: «Мен учун вақтнинг қиймати баланд»

06 September, 2025, 01:30

Маданият

Эъзоздаги аёллар шарафланди

  • 07.Марта.2022
  • 1074

Жорий  йил баҳорининг илк санаси – 1 март мамлакатимиз хотин-қизларининг ҳаётига чинакамига  бурилиш, янгиланиш насимини олиб келди. 
Шу куни давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев катта видеоселектор  йиғилиши  ўтказиб,  аёллар ижтимоий-сиёсий ва маънавий манфаатларига тегишли муҳим чора-тадбирлар тизими ҳақида  гапирди. Янгидан  Ўзбекистон Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси ташкил этилди.  Аёл ва қизларга турмушда ва илм олишида кўплаб имтиёз ва имкониятлар жорий этиладиган бўлди.

 

Наманган шаҳридаги «Шодиёна» тантаналар мажмуида 8 март – халқаро Хотин-қизлар куни муносабати билан ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов иштирокчиларни бахт ва баҳор байрами билан табриклар экан, ана шулар ҳақида тўхталди. Шу куни бир гуруҳ фаол хотин-қизлар вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва қимматбаҳо совғаси билан тақдирланди.  Давлат ва жамият ишларида намунали тер тўкаётган, пиру бадавлат онахонларимиздан ўндан ортиғига «Мўътабар аёл» кўкрак нишони топширилди.

Меҳмонларга Наманган ихтисослаштирилган санъат мактабининг ёш истеъдодлари, хонанда Жалолиддин Усмонов, пойтахтдан ташриф буюрган  таниқли санъаткорлар Отабек Муҳаммадзоҳид, Малика Эгамбердиевалар дилтортар тароналари  билан хизмат қилдилар.

Рислиқхон МАЖНУНОВА.

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь