Қисқа сатрларда

Икки йилдан бери алимент тўламаётган қарздор топилди

Бошқарув сервис компаниялари фойдасига қарздорликлар ундирилмоқда

Солиқларни ўз вақтида тўлаш мажбуриятдир

Янги таъмирланаётган йўлда транспорт воситаларининг ҳаракат жадаллиги 21 мингтадан 40 мингтага оширилади

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

04 May, 2024, 10:14

Маданият

Фарзандлар – жамиятимиз бойлиги

  • 04.Мая.2023
  • 203

"Қалбни даволамай туриб, танани даволаб бўлмайди", – деган экан Суқрот. Ҳар қандай вазиятда инсон онгу тафаккурини соғлом турмуш тарзига йўналтирмоғи шарт.

Дейлик, инсон саломатлигига салбий таъсир кўрсатувчи ички ва ташқи омиллар билан бир қаторда кишини, айниқса, ҳаётий қарашлари ҳали тўла етилмаган ўқувчи ёшларнинг онгини заҳарловчи омиллар бор. Улар ҳақида тушунчага эга бўлиш ҳамда профилактикасидан хабардорлик ҳар бир киши учун зарур.

Шу нуқтаи назардан ўқитувчи, таълим-тарбияга масъул шахс соҳавий ташкилот муассасалар ходимлари билан ҳамкорликда ўқувчи ёшлар билан учрашув, тадбирлар ташкил қилиши ва уларда албатта ота-оналарнинг иштироки таъминланиши муҳимдир.

Боланинг қалби қордек оппоқ, беғубор бўлади. Бу беғуборлик соғлиқ билан уйғунлашса, кўзни янада қувонтиради. Фарзанди соғлом ва дуркун ўсишини ким ҳам хоҳламайди? Шу боис болаларда соғлом турмуш тарзи кўникмаларини кичик ёшданоқ ҳосил қилиш ҳар жиҳатдан ҳам фойдали, ҳам зарур.

Жисмоний машқларни бажариш, бошқа гигиеник қоидаларга амал қилиш кўникмаси пайдо бўлади. Агар ота-оналар масъулиятни ҳис этган ҳолда назоратни кучайтирса, бола, албатта, ўз саломатлигини асрашга, соғлом турмуш тарзига риоя қилишга одатланади.

Ҳамма ҳам бу дунёда бахтли яшашни истайди. Бундай орзуга эришишнинг бош омили эса ҳам руҳан, ҳам жисман сиҳат-саломат бўлишдир. Соғлом инсонда эса соғлом фикрлар, соғлом ғоялар туғилади. Соғлом инсон том маънода жамият бойлигидир.

Биз ўқитувчилар ўқувчиларнинг таътил вақтларида бўш юрмасликлари учун ота-оналар билан келишган ҳолда ҳафтада бир марта саломатлик дарсларини онлайн тарзда ўтишга қарор қилдик.

Азиза МЎМИНОВА,

Янги Наманган туманидаги 69-умумтаълим мактаби ўқитувчиси.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь