Қисқа сатрларда

Маккажўхори касалликлари: уларга қарши қандай курашамиз?

Қовун зараркунандаларига қарши қандай курашамиз?

Боғлардаги зараркунанда ва касалликларни қандай йўқотса бўлади?

Учқўрғон туманида янги ҳоким иш бошлади

«Гуллар фестивали»нинг яна бир жилоси

18 June, 2024, 08:31

Маданият

«Гуллар фестивали» – Наманганимизнинг ташрифномаси

  • 22.Мая.2024
  • 246

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуслари билан Наманган вилоятида 1961 йилдан буён ўтказилиб келинаётган ва анъана тарзига кирган гуллар байрамига 2018 йилда халқаро фестивал мақоми берилгани натижасида йилдан-йилга фестивалнинг нуфузи ортиб борилмоқда, биргина мисол 2018 йилда фестивал давомийлиги 3 кун бўлса (2500 та хорижий турист ташриф буюрган), 2023 йилга келиб 30 кун давомида ўтказилган ҳамда унда дунёнинг 52 та мамлакатидан 154 мингдан ортиқ халқаро ҳамда мамлакатимиздан 4,2 млн нафардан ортиқ маҳаллий туристлар ташриф буюрган.

Шунингдек, ушбу фестивалга қўшни республикалар ҳудудлари раҳбарлари, дипломатик корпус вакиллари ҳамда халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги вакиллари раҳбарларининг ташрифи нафақат фестиваль нуфузини оширмоқда, балки вилоятимиз довруғини ҳам дунёга ёймоқда. Халқаро «Гуллар фестивали»га хорижий ва маҳаллий сайёҳларнинг қизиқиши ортиб бораётганлигини инобатга олиб, жорий йилда фестивални 40 кун давомида  ўтказиш режалаштирилди.

Фестивалга тараддуд жараёнида тадбирлар ўтказиладиган объектлар ҳамда шаҳар ҳудудлари бўйлаб 45 млн. туп гул кўчатлари замонавий ландшафт - дизайн асосида экилди. Маълумот учун, 2018 йилда ўтказилган фестивалда – 4,5 млн. туп, 2023 йилда 35,0 млн. туп 100 турдан ортиқ гул кўчатлари экилган.

Авваллари фестивал фақат Заҳириддин Муҳҳаммад Бобур номидаги боғида ўтказилган бўлса, эндиликда қўшимча «Афсоналар водийси» тематик парки ҳамда «Янги Ўзбекистон» боғи ҳудудларида ҳам ўтказилмоқда. Шунингдек, фестиваль доирасида 40 кун давомида турли хил маданий ва маърифий тадбирлар, халқаро илмий-амалий конференциялар, спорт мусобақалари, кўнгилочар шоу тадбирлари, театр ва цирк томошалари, гала концертлар, модалар ҳафталиги, саноат ярмаркаси ва бошқа тадбирлар кўзда тутилган.

Жумладан, «Ипак йўлида туризм тармоқларини ривожлантириш» халқаро илмий-амалий конференция, ҳудудларнинг маданият кунлари, «Бобораҳим Машраб – Наманган фахри», «Камолиддин Рахимов издошлари» республика танлови, қўл жанги бўйича халқаро мусобақа, IT бизнес форуми, «Беш ташаббус» тадбирлари, Ўзбекистон миллий симфоник оркестрининг концерти каби кўплаб илмий-маданий тадбирлар катта аҳамият касб этади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жорий йилда ўтказиладиган фестивалга дунёнинг 60 га яқин мамлакатидан 200 мингдан ортиқ хорижий ва 6,2 млн. нафар маҳаллий туристларни ташриф буюриши кутилмоқда. Фестиваль вилоят иқтисодиётининг ривожланишига, аҳолининг даромадлари ошишига ва кайфиятига кескин ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Биргина, жорий йилнинг ўтган даврида қўшимча 45 маҳалла гулчиликка ихтисослаштирилиб, 16,1 минг хонадон қамраб олинди ҳамда 20,8 минг нафар фуқаро бандлиги таъминланди. Шунингдек, ушбу хонадон томорқаларида март-апрель ойларида 4 683 дона иссиқхоналар ташкил этилиб, 90 млн дона гул кўчатлари етиштирилди.

Фестивалга ташриф буюрган меҳмонларга вилоятда 24 та меҳмонхона, 5 та ҳостел ҳизмат кўрсатяпти. Бундан ташқари туристларни мазмунли ваҳт ўтказиши учун Ўн бир Аҳмад, Ибрат мажмуаси, Бибиона, Султон Увайс Қараний, Балиқлик мозор каби зиёратгоҳлар ҳамда Ахсикент очиқ осмон остидаги археологик музейи, Наманган тарихи музейлари мунтазам фаолият юритяпти.

Умумовқатланиш масканларидан «Истанбул», «Фазо», «Камелот», «Рим», «Бейлер бейи», «Аҳмад», «Замин», «Бабай кебаб» каби ресторанлар ва кафелар сифатли хизмат кўрсатиб келмоқда от спорти ва отда сайр қилиш мақсадида бўлган меҳмонлариммиз учун «Денгиз тулпори», «Отчопар» ва шунга ўхшаш иншоотлар хизмат кўрсатяпти.

Сайёҳларни маданий хордиқ чиқаришлари учун Алишер Навоий номидаги драма театри, вилоят қўғирчоқ театри ўзларининг ранг-баранг репертуарларини ҳавола этмоқда.

Шу билан биргаликда, фестивал нуфузини ошириш ва кенг миқёсда тарғиб қилиш мақсадида, марказий ва вилоят телевидениялари ҳамда республиканинг барча шаҳарларида ўрнатилган LED экранларида фестиваль роликлари намойиш этилмоқда. Шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали кенг тарғиб қилинмоқда. Бундан ташқари, 250 тадан ортиқ хорижий журнал ва сайтларда мақолалар чоп этилмоқда.

Дилмурод НУРМАТОВ,

вилоят ҳокимлигининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялари масалалари бўйича котибият мудири

Энг кўп ўқилганлар

Календарь