ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34731
23 November, 2024, 08:48
61-Халқаро Гуллар фестивалига тараддуд юзасидан ишчи гуруҳининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари жорий йилнинг 22 май куни гуллар билан безалган автомобиллар паради билан бошланиб, икки ҳафта давом этадиган 61-Халқаро Гуллар фестивали қамровидаги тадбирларни юксак савиядаги ташкилотчилик билан ўтказиш юзасидан маслаҳатлашдилар.
Табиий гуллар ва ўзига хос композициялар яратиш ўз-ўзидан бўлмайди, албатта. Бунинг учун ўзига хос ижодий қобилият ва ўткир дид шаклланган. Ишчи гуруҳ аъзолари Наманган шаҳри марказидаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида шаҳар ва туманлар, ташкилот ва бошқармаларнинг фестивал давомида намойиш этадиган гул кўргазмалари тақдимоти билан танишдилар.
Ҳар бир ҳудуд ва соҳа ўз хусусияти ҳамда ихтисослашуви, тарихий анъаналарини ҳисобга олган ҳолда гуллардан иборат ландшафт дизайни лойиҳасини намойиш этади. Вилоят раҳбари профессионал гулчи ҳамда дизайнерларнинг таклиф-тавсияларига ҳам алоҳида эътибор қаратди.
Ярим асрдан зиёд «Гул байрами» тарзида нишонланган анъанавий байрамимиз Халқаро Гуллар фестивали даражасига чиққани албатта ҳар биримиз учун қувончли, ифтихорли. 61-Халқаро гуллар фестивали ифтихорга муносиб кўтаринкилик билан ўтказилади. Унда ҳар бир наманганлик гул шайдосининг ҳиссаси бўлиши шак-шубҳасиз.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти