Қисқа сатрларда

40 йиллик муаммо ҳал этилмоқда – Қодирободдаги томорқаларга ҳам энди сув боради!

Ўзбекистоннинг Испаниядаги элчихонасида учрашув бўлиб ўтди

«Навбаҳор» янги таркиб билан мавсумга шай

Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасида учрашув бўлиб ўтди

Фазлиддин Эркинбоев «Странжа» турнири ғолиби бўлди

13 March, 2025, 03:56

Маданият

Халқаро кўрик-танловда Наманган вилояти вакиллари юқори натижаларга эришдилар

  • 01.Февраля.2025
  • 400

Фарғона шаҳридаги вилоят театр-концерт саройида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов ижодий меросига бағишланган «Абдуҳошим Исмоилов ижодий асарлари» халқаро кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Уч кун давом этган мазкур кўрик-танловда 155 нафар иштирокчи бир неча йўналишда ўз маҳоратини намоён этди.

Қувонарлиси, танловда «Якка-чолғу ижрочилик» йўналиши бўйича Наманган ихтисослаштирилган маданият мактаби ўқитувчиси Давронбек Қаҳҳоров олий ўринни қўлга киритди.

Шунингдек, «Анъанавий хонандалик ансамбли» йўналишида Ўзбек миллий мақом санъати маркази Наманган вилояти ҳудудий бўлими ансамбли 3-ўрин, «Созандалар ансамбли» йўналишида Наманган шаҳар 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби «Аланга» чолғу ижрочилиги ансамбли 3-ўрин, «Аёллар овози» йўналишида Ўзбекистон Республикаси филармонияси Наманган вилояти бўлими хонандаси Ойпошша Улуғхўжаева 3-ўрин соҳиби бўлдилар.

«Танловнинг янги овози» номинацияси билан Ўзбек миллий мақом санъати маркази Наманган вилояти ҳудудий бўлими хонандаси Одина Бахтиёрова тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Аҳмедов, Ўзбек миллий мақом санъати маркази директори Авазбек Шомуродов, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Абдуҳошим Исмоилов ҳамда санъат ва маданият соҳаси вакиллари иштирок этди. Ғолибларга махсус диплом, пул мукофоти ва эсдалик совғалари топширилди.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь