ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34732
23 November, 2024, 11:05
Вилоят Бадиий ижодкорлар уюшмаси тасарруфидаги «Бадиий галерея» биноси яланглигида бўлиб ўтган маънавий-маърифий тадбир шундай номланди.
Ўзбекистон ва Ҳиндистон республикалари ўртасидаги дипломатик муносабатлар истиқлол йилларида янада мустаҳкамланиб бораётганини вилоятимиз ижтимоий иқтисодий тараққиёти жараёнларида ҳам яққол кўриш мумкин.
2019-2020 йилларда Ҳиндистон билан вилоятимиз ўртасида ташқи савдо айланмаси 29 млн. долларни ташкил этган бўлса, шундан 1,6 млн. доллари экспорт ва 27,4 млн. доллари импорт ҳажмларини ташкил этади.
Ҳиндистонлик ишбилармонлар айни вақтда вилоятимиз ҳудудида 11 та қўшма корхона ташкил этиб, фаолият юритишмоқда.
Ўтган йили ҳиндистонлик инвесторлар томонидан вилоятимизга 5.4 млн. доллар хорижий инвестиция маблағлари жалб этилди. Жорий йилда тўртта лойиҳа доирасида 25 млн. доллардан ортиқ инвестициялар жалб этиш кўзда тутилмоқда.
Ҳиндистоннинг ёзма мероси ҳиндуислом хаттотлик санъати намуналари намойишига бағишланган маърифий кечада вилоят ҳокими, сенатор Ш.Абдураззақов сўзга чиқиб, ана шуларни алоҳида эътироф этди.
Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва Мухтор элчиси Прабхат жаноблари, Ҳиндистон Маданияти маркази директори Шекхар жаноблари ва Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуриддиновлар эса кўргазма намойиши аввалидаги тантанали маросимда ушбу маърифий тадбирнинг 60-Халқаро Гуллар фестивали кунларига тўғри келганини ҳам таъкидладилар.
Шоҳ ва шоир бобокалонимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва бобурийлар сулоласи даври хаттотлик санъати намуналари, уларнинг аҳамияти хусусида қимматли фикрлар билдирилди.
Ҳиндуислом хаттотлик санъатининг ўзига хос жозибадорлиги ёзма меросларимиз сайқалида алоҳида ўрин тутиши билан янада аҳамиятлидир.
Ҳиндуислом хаттотлик санъати кўргазмалари намойиши машрабхонлик анжумани билан давом эттирилди.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти