ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 36392
12 March, 2025, 12:31
Наманганда буюк давлат арбоби, шоир ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллиги муносабати билан қатор маданий ва маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Шу доирада Наманган муҳандислик-қурилиш институтида маданий тадбир ўтказилди.
Мазкур тадбирда Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Ботиржон Нуритдинов, Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари, университет профессор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда ёш ижодкорлар иштирок этишди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги фотомухбири Ҳотам Мамадалиевнинг «Бобур қадамжолари бўйлаб» деб номланган шахсий фотокўргазмаси ташкил этилди.
Фотокўргазмада фотомухбирнинг Ҳиндистонга сафар давомида суратга олган қимматли фотолавҳалари намойиш этилди. Бу суратларда Бобурнинг Ҳиндистондаги қадамжолари, тарихий обидалари ва унинг шахсий ҳаёти билан боғлиқ маконлар акс этган. Ушбу кўргазма нафақат ёшларга, балки ижод мухлисларига ҳам улкан маънавий завқ бағишлади.
Тадбир иштирокчилари Бобурнинг бой тарихий меросини яна бир бор эслаш, унинг ижодий дунёсини ўрганиш имконига эга бўлишди. Шунингдек, фотокўргазма Ҳиндистон ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алоқаларни янада чуқурлаштиришга хизмат қилувчи илмий ва ижодий мулоқот майдонига айланди.
Тадбир сўнггида меҳмонлар Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган суҳбатлар ўтказишди ҳамда ёшлар ўртасида унинг асарларини ўқиш ва ўрганишга қизиқиш янада ортганини таъкидлашди.
Copyright © 2025 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти