ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 36428
14 March, 2025, 01:15
«Ипак йўлида туризм - 2024» Тошкент халқаро туризм ярмаркасида Наманган вилояти қатор халқаро ташкилотлар, соҳавий олийгоҳлар ҳамда хорижий сайёҳлик агентликлари билан меморандум имзолади.
Расселл Уолтерс ва Ботир Нуриддиновлар томонидан имзоланган ATTA ва вилоят ҳокимлиги ўртасидаги келишув Наманганда тоғ туризмини ривожлантиришни кўзда тутади. Ушбу лойиҳа USAID томонидан қўллаб-қувватланадиган бўлди.
Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти – GIZ лойиҳа раҳбари Беате Шорайт ҳамда Ботир Нуриддинов, Анвар Икром иштирокидаги кенгашувда Ахсикент анъанавий ҳунармандчилиги - темирчилик, кулолчиликни ривожлантириш, Золингендаги ўтадиган Халқаро пичоқ фестивалида вилоят делегацияси иштирокига кўмаклашиш бўйича келишиб олинди.
Ипак йўли халқаро туризм университети, Тошкент давлат транспорт университети билан соҳавий ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Шунингдек, Ҳиндистон, Қирғизистон, Туркманистон, Хитой, Уммон, Индонезия, Корея турфирмалари билан ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
Медиа Департамент.
Copyright © 2025 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти