ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34882
03 December, 2024, 12:33
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Оташин шоир, таржимон ва драматург Усмон Носир таваллудининг 110 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарорида Россия Федерацияси Кемерово вилоятининг Мариинск шаҳрида Усмон Носир хотирасига бағишланган ёдгорлик ўрнатиш ва унинг тантанали очилиш маросимини ўтказиш вазифаси белгиланган эди. Шундан сўнг масъул ташкилотлар Россиянинг тегишли идоралари билан музокаралар ўтказди ва бу борадаги ишлар бошланди.
Жорий йил 4 сентябрь куни Кемерово вилоятининг Мариинск шаҳрида ўзбек халқининг оташин шоири Усмон Носир ҳайкали очилди.
Тадбирни Кемерово вилояти губернатори Сергей Цивилёв очиб берди. Маросимда Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадов, Россия Ташқи ишлар вазирлиги Новосибирскдаги шаҳри вакили Николай Афанасьев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид ва бошқа ижодкорлар сўзга чиқди.
Анжуманда Новосибирскда таълим олаётган ўзбекистонлик талабалар, хорижий мамлакатларда доимий ва вақтинча яшаётган ватандошлар, шунингдек, маҳаллий ижодкорлар ва Кемерово вилояти Мариинск шаҳрининг кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Ҳайкал муаллифи Константин Зенич шоир Усмон Носирнинг ўзига хос сиймосини ярата олган.
Ўзбекистон делегацияси, Ўзбекистон элчихонасининг Новосибирскдаги бош консулхонаси ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари Мариинскдаги ўрмонзор қаъридаги қатағон қурбонлари мозорида дафн этилган Усмон Носирнинг қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилиниб, ўтганлар хотираси ёд этилди. Шоирнинг қабрига гуллар қўйилди.
Умуман олганда, ушбу воқеа Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кўп босқичли маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришнинг ёрқин намунаси ва яна бир муҳим омилидир. Маросим иштирокчилари буюк шоир ва драматург Усмон Носирнинг янги ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйди.
Усмон Носир 1944 йил 9 мартда 31 ёшида Кемерово вилояти Мариинский касалхонасида вафот этди. Кемерово шаҳрида Усмон Носирнинг музейи ҳам ташкил этилган бўлиб, у ерда унинг шеърлари ўқилади, шоирлар томонидан рус тилига таржима қилинади. Кемерово вилоятида ҳар йили шоирнинг муборак хотирасига бағишланган адабий тадбирлар ўтказилади.
ЎзА.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти