Қисқа сатрларда

Наманганда мактаб ўқувчиси отасига автомашина совға  қилди

Янги боғлар ва ҳосилдор навлар яратилмоқда

Маданият ва санъат ходимларига эҳтиром кўрсатилди

«Қорамурт»даги лой кўчалар тарихга айланди

Замонавий автобуслар – эл хизматида

26 April, 2025, 06:35

Маданият

Маданият ва санъат ходимларига эҳтиром кўрсатилди

  • 15.Апреля.2025
  • 198

Наманган шаҳридаги «Шодиёна» тантаналар мажмуасида 15 апрель – Маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан ўтказилган байрам тадбирига соҳада узоқ йиллар самарали фаолият юритган меҳнат фахрийлари, ҳозирда фидойилик билан ишлаётган фаоллар таклиф қилинди.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов табрик сўзида сўнгги йилларда юртимизда миллий маданиятни янада ривожлантириш, моддий-маданий мерос дурдоналарини асраб-авайлаш ва тарғиб этиш, халқ оғзаки ижодиёти, ҳаваскорлик санъатини янада оммалаштириш, ёшларнинг соҳага бўлган қизиқишларини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Вилоятимиз аҳли Ўзбекистон халқ артистлари Раззоқ Ҳамроев, Мукаррама Азизова, Камолиддин Раҳимов, Ҳабиба Охунова, Ўринбой Нуралиев каби юзлаб дарғалари билан ҳақли равишда фахрланади. Эътиборлиси шундаки, уларнинг ижодий йўлини вилоят мусиқали драма театри вакиллари – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Карима Расулова, Алижон Тожибоев, Меҳри Абдуллаева, Азиза Каримова сингари ёш санъаткорлар муносиб давом эттириб келишмоқда.

Бугунги кунда вилоятимизда мусиқали драма театри, қўғирчоқ театри,  ихтисослаштирилган маданият ва санъат мактаби, Ўзбекистон давлат филармонияси, «Ўзбекконсерт» давлат муассасаси, Ўзбек миллий мақом санъати марказининг вилоят бўлимлари, жами 150 га яқин муассасалар самарали фаолият юритмоқда. Улар таркибида 5 мингдан зиёд маданият ходимлари иш олиб бормоқда.

Вилоятимизда санъат ва маданият масканларининг моддий техника базасини мустаҳкамлаш борасида изчил чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Тантанали тадбирда маданият ва санъат ривожига салмоқли ҳисса қўшаётган бир гуруҳ фидойилар вилоят ҳокимининг ташаккурномаси, қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Оқилхон ДАДАБОЕВ.

Ҳамдамжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь