Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 03:33

Маданият

Модалар кўргазмаси ҳафталиги «Гуллар фестивали» доирасидаги йирик анжуманлардан бири бўлди

  • 01.Июня.2024
  • 558

Ҳафталик Наманган шаҳридаги «Уч фаввора» хиёбонида бошланиб, «Афсоналар водийси» тематик паркида ниҳояланди. Унда Наманган, Тошкент, Сурхондарё, Фарғона  вилоятлари ҳамда Қирғиз Республикасидан келган дизайнерлар томонидан тайёрланган турфа услубдаги юздан зиёд либослар коллекцияси намойиш этилди. 

Кўргазмада вилоятимиздан 35 дан зиёд ёш дизайнерлар иштирок этди. Сабина Аҳмаджанова ҳамда Нигина Нозимжонова «Modern East», Севинчбону Аюбова «Ой нури»,  Манзура Муратова кичкинтойлар учун «Vizzano», Динара Иброҳимова ва Маҳлиё Юсубжанова «Олмос», Тунжай Назан «Хон атлас», Моҳинур Ҳамиджонова «Дўппи арт», Шаҳноза Неъматуллаева «Миллий камалак этностил», Дилафрўз Халилова «Атиргул – романтик стил», Севинч Зоҳиджонова «Кунгабоқар», Муаззамой Абдусамиева «Gold night», Гуло-йим Ўктамова «Анор», Шарифий Лайлобегим «Pret-a-porte De Luxe», Ҳалима Ахмадова ҳамда Мадинабону Аҳмадова «Муҳаббат калити» номли либослар коллекцияларини томошабинлар эътиборига тақдим этишди.

Айниқса, Наманган шаҳридаги «Ишга марҳамат!» мономаркази ходимаси Лутфия Усмонованинг  «LUTSI» бренди остидаги либослари меҳмонларнинг олқиш ва эътирофларига  сазовор бўлди.

Халқаро танловлар ғолиблари, халқаро тоифадаги дизайнерлар – тошкентлик Фируза Якубованинг «Қуёш зарраси» ҳамда «Мумтоз микс», фарғоналик Хайрутдин Зайниддиновнинг «Фарғона тонг отгунча», қирғизистонлик Сыргайым Аширбаеванинг «Оюм ыргактары», Элзад Нурумбетованинг «Жаратылыш керемети» эксклюзив коллекциялари, шунингдек, сурхондарёлик Ситора Каророванинг «Гуллар маликаси», Камила Сангинованинг «Сурхон қуёши»,  тошкентлик Камила Собированинг «Шарқ жозибаси», Одина Мақсудованинг «Мовий анор жилоси» тўпламидаги юксак маҳорат билан тайёрланган ранг-баранг либослар  ўзининг жозибадорлиги ва гўзал сийрати билан тадбирга ташриф буюрганлар кўзларини қувонтирди. 

Иштирокчилар вилоят ҳокимлигининг қимматбаҳо эсдалик совғалари ва ташаккурнома билан тақдирландилар.

Пойтахтлик ҳамда наманганлик санъаткорлар – Дилноза, Рашод Агзамов, Феруза Охунова, Маҳкамбек Эргашев, Саодат Шокировалар ижросидаги гўзал куй-қўшиқлар рақсга чорлади, даврага ўзгача файз бағишлади.

Ҳафталик доирасидаги тадбирлар, модалар намойишида вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов,  вилоят ҳокими ўринбосари Ботиржон Нуриддинов, вилоят ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Динара Якубова, Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отахўжаев, Давлатобод тумани ҳокими Анвар Тожимирзаев  қатнашдилар.

Фотимахон ТОШМАТОВА.

 

Энг кўп ўқилганлар

Календарь