ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 35097
21 December, 2024, 09:52
Наманган шаҳридаги 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида “Ўзбекистон халқ артисти Камолиддин Раҳимов қўшиқлари” Республика фестивали ўтказилди. Унда водий вилоятлари, пойтахт ҳамда Қашқадарёдан юзлаб ҳаваскор ва моҳир санъаткорлар иштирок этди.
Шунингдек, мазкур мактабда эл суйган ҳофиз таваллудининг 81 йиллигига бағишланган тадбирлар бўлиб ўтди.
Дастлаб ўқув муассасасида ташкил этилган Камолиддин Раҳимов ҳаёти ва ижодига оид музей тақдимоти ўтказилди.
Шундан сўнг концерт дастури намойиш этилди.
Хабарингиз бор, Президентимиз томонидан Ўзбекистон халқ артисти Камолиддин Раҳимов хотирасини абадийлаштириш мақсадида Наманган шаҳрида санъаткор номидаги мусиқа ва санъат мактаби ташкил этиш ташаббуси илгари сурилган эди. Айни пайтда ушбу ғояни амалга ошириш бўйича иш олиб борилмоқда.
Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти