ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 36738
01 April, 2025, 06:52
Ишчи ташриф билан Брюсселда бўлиб турган Наманган вилояти делегациясини Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги ваколатхонаси раҳбари, Бельгия, Нидерландия ва Люксембург давлатларидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ғайрат Фозилов қабул қилди.
Жаноб элчи Наманган ва Бенилюкс давлатлари муносабатлари изчил ривожланиб бораётгани, 2024 йилда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги делегация ташрифида кўплаб самарали келишувларга эришилганини эътироф этиб, туризм, гулчилик ва қишлоқ хўжалиги соҳалари ҳамкорликнинг устувор йўналишлари эканлигини таъкидлаб ўтди.
Анвар Икром самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, туризм соҳасидаги алоқалар ҳар икки томон учун манфаатли эканига урғу берди. Grand Sherdor туркомпанияси раҳбари Шокир Дадаханов Наманган Европа учун янги сайёҳлик локацияси эканлигини айтиб ўтди.
Учрашувда 64-Халқаро гуллар фестивалига Бенилюкс давлатлари етакчи туркомпанияларини таклиф этиб, инфо-тур ташкил этишга келишилди.
Copyright © 2025 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти