Қисқа сатрларда

Ғўзанинг вилт касаллиги

Анор шираси – хавфли заракунанда

Ахсикентда I-II асрларга оид кўзача бутун ҳолатда топилди

Наманган вилоятидаги натижалар ва янги лойиҳалар ҳақида ахборот берилди

Президент мактаби: синовлар бошланди

13 July, 2025, 05:52

Маданият

Наманган гўзаллик ва гул шайдоларини чорламоқда (фоторепортаж)

  • 10.Мая.2022
  • 1571

Шу кунларда Наманганда 61-халқаро гуллар фестивалига тайёргарлик авжида. 7 ёшдан 70 ёшгача, қишлоқлардан шаҳаргача анъанавий тадбирга тайёргарликни бошлаб юборган.

22 май куни бошланадиган фестиваль икки ҳафта давомида кенг нишонланади. Унда юртимиз ҳамда хорижий давлатлардан ташриф буюрган моҳир гулчилар, икебана санъати усталари, ландшафт дизайнерлари гулчилик борасидаги маҳоратини намойиш этади. Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғи, “Адиблар хиёбони”, “Афсоналар водийси” тематик парки ва бошқа дам олиш масканлари гулларга бурканади. 

Оммавий ахборот воситалари ва блогерлар фестивалга тайёргарлик жараёнларини ёритишни аллақачон бошлаган.
Давлатобод туманида ҳам гуллар байрамига тайёргарлик айни авж паллада.

Вилоятга келувчи меҳмонлар аввало шу туманда бўлиб ўтади. Бу ерда Аэропорт жойлашуви эса туризм эшиги ҳисобланади. Маълумки, меҳмонларда бошланғич таассурот қандай бўлса, кетгунча кайфиятида шундай кўтаринкилик сақланади. Барчада ана шу хуш кайфиятни уйғотиш учун ҳудуд ободлиги ва гўзаллигига эътибор билан қаралмоқда. 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар, ЎзА

Энг кўп ўқилганлар

Календарь