ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34731
23 November, 2024, 08:00
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 22 майидан 5 июнигача Наманганда 61-халқаро гуллар фестивали ўтказилади.
Йил сайин нуфузи ортиб бораётган анжуманнинг бу галги томошалари ҳар қачонгиданда шукуҳли кечиши кутилмоқда. Айни мақсадда байрамнинг бош тадбирлари ўтадиган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғининг ўзида 10 миллион тупдан зиёд анвойи гул кўчатлари ўтқазилиб, корхона, ташкилот, муассаса ва ҳаваскор гулчилар томонидан 200 га яқин тематик кўргазмалар яратилди. Бундан ташқари шаҳарнинг марказий кўчалари бўйи, хиёбонлар ҳам шунча миқдордаги гулу чечаклар билан безатилди.
Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов бошчилигидаги ишчи гуруҳ боғда бўлиб, анжуманга тайёргарлик жараёни билан танишди. Вилоят раҳбари байрамнинг ҳар бир нуқтасига жиддий эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлаб, тунги чироқлар жозибасини янада ошириш ва бошқа айрим масалалар бўйича ўз фикрларини билдирди.
Бугун вилоят марказидаги меҳмонхоналар пештоқида фестиваль рамзи туширилган байроқлар кўтарилган. Уларнинг барчасида мамлакатимиз вилоятлари, олис ва яқин хориждан ташриф буюрадиган меҳмонларни кутиб олиш учун барча шарт-шароитлар яратилди.
Ўзига хос нафосат сайлига айланадиган фестиваль 22 май куни Наманган халқаро аэропортидан бошланиб, шаҳар кўчаларини айланадиган, ранг-баранг гулларга бурканган автокарвон паради билан бошланади.
Олдинда турган ўн беш кун давомида фестивалга ташрифи кутилаётган 1,5 миллионга яқин меҳмонларни гуллар кўргазмаси, миллий ўйинлар усталарининг қизиқарли томошалари, дилтортар концертлар ва бошқа маданий-маърифий тадбирлардан иборат ранг-баранг дастурлар кутиб турибди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».
Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти