ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34734
23 November, 2024, 01:14
Қирғиз Республикасининг Ўш вилоятини ривожлантириш жамғармаси директори, туризмни ривожлантириш кенгаши раиси ўринбосари Абдулқодир Алиев бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан Наманган вилоятида бўлди.
Ўш вилояти делегациясидан жой олган “GIZ” лойиҳаси координатори, “Osh Travel”, “Pamir-Alay”, “Destination Osh”, “EcoDom”, “Sanrays”, “Muzbulak Travel” каби йирик туристик компаниялар раҳбарлари ташриф доирасида вилоятимиздаги туризм соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан “B2B” шаклидаги музокаралар ўтказишди.
Бунинг натижасида эса Наманган вилояти туризмни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси ҳамда Ўш вилоятининг туризмни ривожлантириш кенгаши ўртасида англашинув меморандуми имзоланди. Бундан ташқари, икки вилоят туризм бизнеси вакиллари 20 дан ортиқ ўзаро шартномаларга имзо чекдилар. Мазкур келишувларда икки вилоят ўртасида сайёҳларни ҳудудлараро жалб этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилади.
Қирғизистонлик делегация аъзолари ташриф муносабати билан ташкил этилган инфо-тур давомида бир қатор эътиборга молик туристик масканларни зиёрат қилишди. Жумладан, Наманган шаҳридаги “АNAMED” диагностика маркази, Янги Ўзбекистон - ёшлар зиё маскани ахборот-кутубхонаси, “Афсоналар водийси” тематик парки, Чортоқ туманидаги Султон Увайс Қараний зиёратгоҳи меҳмонлар эътиборини тортди.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти