ИШ БИЛГАНГА МИНГ ТАНГА, ЛЕКИН...
23.10.2019 34734
23 November, 2024, 01:17
Бугун Наманганга Жалолобод вилояти губернатори бошчилигидаги расмий делегация ташриф буюрди.
Вилоят ҳокимлигида Жалолобод вилояти губернатори Сыргабаев Абсаттар Токтогулович бошчилигидаги делегациясининг расмий қабули бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов меҳмонларни Наманганга келгани билан самимий қутлади.
— Авваламбор, сизларни вилоятимизга ташрифингиздан беҳад мамнун эканлигимизни изҳор этиб, гуллар шаҳри Наманганга хуш келибсиз, деймиз! Бир дарёдан сув ичиб, тарихи, маданияти, урф-одатлари ўзаро уйғунлашиб кетган, тили ва дини бир бўлган ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги асрий қардошлик ришталарининг яна мустаҳкамланаётгани ҳар икки томон учун ҳам қувонарли воқелик эканига асло шубҳамиз йўқ, — деди Шавкат Абдураззоқов.
Расмий қабулдан сўнг Наманган шаҳридаги «Уч фаввора» хиёбонида Наманган ва Жалолобод вилоятлари «Биродарлашган ҳудудлар» дея эълон қилинганига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.
Маросимда икки вилоят раҳбарлари, Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ибройим Юсупов ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида Наманган ва Жалолобод вилоятлари ўртасидаги тарихий кунни ўзида акс эттирувчи монумент ўрнатилди.
«Уч фаввора» хиёбонида олқишлар остида Қирғизистон Республикасининг давлат байроғи кўтарилди.
Маълумот учун: икки кунлик ташриф давомида икки вилоят раҳбарлари ўртасида тор доирада ва кенгайтирилган учрашувлар, тадбиркор-ишбилармонларнинг ўзаро B2B музокаралари бўлиб ўтади.
Шунингдек, тадбирлар доирасидан Наманган саноат маҳсулотлари кўргазмаси, вилоятнинг диққатга сазовор масканларига ташриф ўрин олган.
Copyright © 2024 Наманган хақиқати газетасининг расмий веб сайти