Қисқа сатрларда

Наманган яшилликка бурканмоқда

Шавкат Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Қонунийликни мустаҳкамлашга хизмат қилади

Вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари ёш ўқитувчи ҳамда ўқувчилар билан учрашди

Мен ҳали кўп чемпион бўламан! – мингбулоқлик Нурхон Қурбонова шундай қатъий фикрда

21 November, 2024, 09:17

Маданият

Наманганда қадимий зардуштийлик ибодатхонаси топилди

  • 24.Августа.2022
  • 1054

Наманган вилоятининг Норин туманида қадимий зардуштийлик ибодатхонаси топилди. Бу ҳақда Инновацион ривожланиш вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, академик Аҳмадали Асқаров бошчилигидаги илмий гуруҳ томонидан олиб борилган қазишмалар давомида вилоятда зардуштийлик ва ислом динининг кенг тарқалиши билан боғлиқ бўлган қадимий тош даврига оид ноёб топилмалар ва ибодатхона топилган.

«Қазиш ишларидан олдин биз қадимги ҳукмдорнинг қабри ва у билан бирга ўша давр анъаналарига кўра кўмилган бойликларни топамиз, деб тахмин қилгандик. Натижалар барча кутганлардан ҳам ошиб кетди — биз қўлга киритган манбаларнинг илмий қиймати ва аҳамияти жуда катта» — дейди Асқаров.

Шунингдек, Археологик ишлар Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан молиялаштирилган «Учтепа-Булоқмозор» мажмуасидаги археологик ёдгорликларни тадқиқ этиш ва уларни очиқ осмон остидаги музейга айлантириш» мавзусидаги амалий лойиҳа доирасида амалга оширилмоқда.

Энг кўп ўқилганлар

Календарь