Қисқа сатрларда

Фотожурналистларимиз нигоҳидаги Ҳиндистон

Халқ табобати маркази очилди

Институтда мeҳнат ярмаркаси ўтказилди

Наманганда энг яхши мактаб театр группаси сараланди

Наманганлик иқтидор соҳиблари Бўзатовга боради

02 May, 2024, 05:43

Маданият

Наманганда «Ахсикент археология парки» китоб-альбоми тақдимоти бўлиб ўтди

  • 10.Ноября.2023
  • 382

Ўзбекистон ФА профессори Абдулҳамид Анорбоев муаллифлигидаги «Ахсикент археология парки» китоб-альбомининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тўрақўрғон тумани маданият марказидаги ушбу тадбир ўзига хос илмий, маънавий-маърифий анжуманга айланди.

Профессор Анорбоев домла раҳбарлигидаги археологлар гуруҳининг қарийб ярим асрлик изланишлари, ўзидан аввал  Яҳё Ғуломов раҳбарлигида бошланган  экспедиция ишлари ва эришилган натижалар китобнинг дастлабки саҳифаларидаёқ кўзга ташланади.

Тарих фанлари доктори Абдулҳамид Анорбоев китоб-альбомга жамлаган маълумотлар яқинда Самарқанд шаҳрида мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги туризм салоҳиятини оширишга бағишланган форумда муҳтарам Президентимиз томонидан ҳам алоҳида эътибор билан эътироф этилгани тақдимот маросимини бошқарган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими раиси Зиёвиддин Мансуров ва унда сўз олган Тўрақўрғон тумани ҳокими  Аҳрор  Мансуровлар томонидан алоҳида таъкидланди. Фарғоналик, андижонлик ва пойтахтлик тарихчи олимлар, жумладан, профессорлар Улуғбек Абдуллаев, Абдуллажон Расулов, Суратжон Убаев, журналист, адиб ва таржимон Рустамжон Умматов, республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Мусохон Аппақов, НамДУ доценти Бахтиёр Исҳоқовлар ўз сўзларида китобнинг полиграфик сифати ва ўзига хос дизайни, шунингдек, муаллифнинг жасоратли меҳнати ҳақида фикр билдириш билан бирга Наманган тарихи, айнан Ахсикент археология парки ва шу шиддатни сусайтирмаган ҳолда ўтмиш аждодларимиз ва уларнинг меросларига амалий муносабатни кучайтириш зарурлиги бўйича ғоят жўяли таклифларини билдирдилар.

Тақдимот маросимида Ахсикентнинг ўзбек давлатчилиги тарихидаги уч минг йиллик кечмиши,  қадимий Фарғонанинг пойтахти сифатида  ўзига хос маданият, ҳунармандчилик, саноат ва илм-фан маркази мақомидаги довруғи ва  йиллар мобайнида табиий силсилалар сабаб тупроқ остида кўмилиб қолган осори-атиқаларни юзага чиқариш учун қилинган ҳаракатларнинг натижасиз қолиб келгани ҳақидаги армонлар ва ниҳоят Абдулҳамид Анорбоевнинг меҳнати маҳсулининг аҳамияти олқиш билан  тилга олинди 
Ўзбекистон Фанлар Академияси миллий археология маркази  вакили Дурдона Муродова устоз Абдулҳамид Анорбоевнинг айнан шу китоби тақдимотини яқин кунларда пойтахтда ҳам ўтказилишини эълон қилди. 

Вилоят ва туман ҳокимликларининг китоб-альбом муаллифига  ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилдики, вилоят ҳокимининг ўзбек тилини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Ирода Қўчқорова ҳамда Мусохон Аппақов вилоятимизнинг туризм йўналишидаги ўзига хос салоҳиятини дунёга бўй беришида  Ахсикент археология меросини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш дирекцияси директори Анваржон Икромовнинг катта хизмати борлигини ҳам алоҳида эътироф этдилар.
«Дўстлик» ордени соҳибаси, шоира Дилбар БОНУ дунёнинг бугунги ижтимоий-сиёсий манзараларига иштирокчилар эътиборини қаратаркан, юртимиздаги тинчлик, осойишталик тараққиёт барқарорлигига, хусусан, маънавий-маърифий юксалишларга асос бўлаётганини алоҳида таъкидлади.

Юксак савияда ташкил этилган китоб-альбомнинг тақдимот маросимида ёшлар тарбияси, келажагимиз бунёдкорлари шуурида тарихий ҳақиқатлар ва аждодларимиз донишмандлигига эҳтиром туйғуларини ошириш ҳамда китобхонлик маданиятини юксалтиришга таъсир қилувчи янгича талқиндаги таклифлар, тавсиялар ўртага ташланди.

 

Носиржон ДЕҲҚОНОВ.

Ҳотамжон МАМАДАЛИЕВ (фото).

Энг кўп ўқилганлар

Календарь